Худойберди Тўхтабоев оламдан ўтди

22.03.2021 02:11

Халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев оламдан ўтди.
Бу ҳақда шоирлар Муҳаммад Исмоил ҳамда Абдулазиз Муборак хабар қилди.

Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида дунёга келган. Худойберди эрта етим қолиб, бобоси ва бувисининг қўлида тарбияланади.

1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.

Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.

1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади. Шунингдек, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида, “Ёш гвардия” ва “Камалак” босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.

1958 йил қисқа вақт мобайнида “Ёш гвардия”, “Сир фош этилди”, “Сеҳрли қалпоқча” каби китоблари омма эътиборига ҳавола қилинди.

Ёзувчининг айни пайтгача “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби юзга яқин китоблари чоп этилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.03.2021 11:04
Joylari jannatdan bo‘lsin.
22.03.2021 11:04
Joylari jannatdan bo‘lsin.