"Бизнесни ривожлантириш банки" бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда

28.05.2025 11:31

Шаҳрисабз туманида “Иқтисодий ривожланиш ва рақобатбардошликни оширишда кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш” мавзусида бўлиб  ўтган  халқаро конференция доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдимотлар ўтказилди. 


Банк ташкил этган  “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” номли давра суҳбатида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича эришилаётган натижалар ҳақида ахборот берилди. Қайд этилдики, банк мазкур Дастурнинг асосий таянч банки сифатида тадбиркорликни кенгайтириш, худудларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларни фаол молиялаштириб келмоқда. Банк тадбиркорлар учун  қулай шартларда маҳсулотлар ва хизматларни жорий этмоқда. 
Тадбирлар  давомида  иштирокчилар банкнинг  “Тадбиркорга қулай банк” концепцияси билан таништирилди. 


"Бизнесни ривожлантириш банки"  АТБ  Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов банк илғор  ечимлар берувчи, бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилаётганини таъкидлади.  Мулоқотларда  иштирок этган Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Япониянинг Ямагата университети вакиллари банкнинг бизнес ривожидаги ўрни ва  ҳиссасини алоҳида эътироф   этишди. 


Шунингдек, мижозлар банк молиявий кўмагида муваффақиятли татбиқ этилаётган лойиҳалари ва амалий  тажрибалари  ҳақида сўзлаб бердилар. 


Тадбирларда халқаро молиявий институтлари, тадбиркорлар билан бизнесни қўллаб-қувватлашга доир янги ташаббуслар ва ечимлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. 

 

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар