Ўзбекистон соғлиқни сақлаш сифати бўйича рейтингда 110 давлат орасида 64-ўринни эгаллади

27.03.2025 09:36

Ўзбекистон Ceoworld Magazine журналининг соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича мамлакатлар рейтингида дунёдаги 110 та давлат орасида 36,26 индекс билан 64-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ranking хабар берди. 

Индекс 100 га қанчалик яқин бўлса, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими шунчалик яхши деб ҳисобланади.

МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон рўйхатнинг ўртасидан жой олди:

Россия (42-ўрин);
Озарбайжон (57-ўрин);
Беларусь (61-ўрин);
Ўзбекистон (64-ўрин);
Украина (76-ўрин);
Қозоғистон (78-ўрин);
Туркманистон (95-ўрин).
Тайван, Жанубий Корея ва

Австралия соғлиқни сақлаш тизимлари энг яхши деб тан олинди, Салвадор, Гондурас ва Непал соғлиқни сақлаш тизимлари эса — энг ёмони деб.

Эслатиб ўтамиз, ушбу индекс соғлиқни сақлаш тизими умумий сифатининг статистик таҳлилини ўз ичига олади. Жумладан, соғлиқни сақлаш инфратузилмаси, тиббиёт мутахассисларининг (шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа тиббиёт ходимлари) малакаси; тиббий хизматлар нархи (жон бошига АҚШ долларида), сифатли дори воситаларини олиш имконияти ва ҳукуматнинг бу борадаги ишларда қанчалик тайёрлиги инобатга олинади. Атроф-муҳит ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси каби бошқа омиллар ҳам ҳисобга олинади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар