“Шоввозсой” ҳақидаги асоссиз ва нохолис хабарларга раддия берилди

25.02.2021 03:17

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги турли асоссиз ва нохолис хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” ўрмон хўжалиги ерлари “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган.

Бу ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан, даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.

Ўтган ўн йил давомида дам олиш маскани қурилишига сарфланган инвестициялар ҳажми 495 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бир қаторда, миллий боғ ҳудудида табиат ва ҳайвонот оламини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур инфратузилмалар яратилди, объектгача электр тармоқлари тортилди, автомобиль йўли ва кичик сув омбори барпо этилди.

Айни пайтда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Назарбек”, “Чимён”, “Хожикент”, “Омонхона” каби дам олиш масканлари, шунингдек, “Шоввозсой” мажмуаси ҳам компанияда фаолият юритаётган қарийб 90 минг темирйўлчилар ва аҳолимизга сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқда.
 

Ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республикамиз аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Ахборот-таҳлилий медиа маркази

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.02.2021 20:49
Мана буни хакикат деса булади.Иштимоий тармоклар да игвочила купайиб кетди.
25.02.2021 09:10
Ассалому алайеум Азиз ҳалқим! .,, Шаввозсой,, масаласи бўйича мен ўз тахлилларимга суянган ҳолда тўлиқ ишондим ва ҳалқим ҳам ўз хулосасини қилганига аминман. Ўзбек ҳалқи кечаги, биқиқ ҳалқ эмас, оқни қорадан ажратиб олади. Энди МИЛЛАТИМ қулоғига лағмон осиб бўлмайди. Ҳеч ким бу раддияга ишонмайди. Мени мантиқий хулосам. Каримов ўлгандан кейин: 1. Мирзиёев, Каримов ўтирган кабинетга кириб ишламай, Сенатгп ўтиб ишлади, млрд сўм ҳалқ пули сарфланган бутун бошли хоналар бўш турибди. 2.Каримов минган самолётга чиқмади, янги Самолётлар олди. 3. Дўрмон қароргохидан фойдаланмай, Байтқўрғон тепасида янги қароргоҳ қурдирди. 4.Билдирсой ўрнига, Шавозсой комплексини қурдирганлигига ҳеч шубҳам йўқ. P. S. Бу қурилиш учун ўз бўйнига олаётган Ўзбекистон учун ,, Роттенберглик,, қилаётган Ўзб темир йўллари раҳбари А. Раматов чучварани хом санабди. Сабаби бунчалик сарф харажат қилишга, ҳали,, Ўзб. Темир йўллари,, кучи бундай қурилиш қилишга яна юз йилдан кейин ҳам кучи етмайди, эксплуатация ҳам қила олмайди. Бу саройни борлиги шахсан Мирзиёев учун қурилганлиги тўлиқ ҳақиқат.
25.02.2021 09:08
Ассалому алайеум Азиз ҳалқим! .,, Шаввоз,, масаласи бўйича мен ўз тахлилларимга суянган ҳолда тўлиқ ишондим ва ҳалқим ҳам ўз хулосасини қилганига аминман. Ўзбек ҳалқи кечаги, биқиқ ҳалқ эмас, оқни қорадан ажратиб олади. Энди МИЛЛАТИМ қулоғига лағмон осиб бўлмайди. Ҳеч ким бу раддияга ишонмайди. Мени мантиқий хулосам. Каримов ўлгандан кейин: 1. Мирзиёев, Каримов ўтирган кабинетга кириб ишламай, Сенатгп ўтиб ишлади, млрд сўм ҳалқ пули сарфланган бутун бошли хоналар бўш турибди. 2.Каримов минган самолётга чиқмади, янги Самолётлар олди. 3. Дўрмон қароргохидан фойдаланмай, Байтқўрғон тепасида янги қароргоҳ қурдирди. 4.Билдирсой ўрнига, Шавозсой комплексини қурдирганлигига ҳеч шубҳам йўқ. P. S. Бу қурилиш учун ўз бўйнига олаётган Ўзбекистон учун ,, Роттенберглик,, қилаётган Ўзб темир йўллари раҳбари А. Раматов чучварани хом санабди. Сабаби бунчалик сарф харажат қилишга, ҳали,, Ўзб. Темир йўллари,, кучи бундай қурилиш қилишга яна юз йилдан кейин ҳам кучи етмайди, эксплуатация ҳам қила олмайди. Бу саройни борлиги шахсан Мирзиёев учун қурилганлиги тўлиқ ҳақиқат.