Россия компанияси шу йилнинг 4-чорагидан Қозоғистондан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлайди.
“Коммерсанть” нашрига кўра, гап йилига 6 млрд. куб метргача ёки кунига тахминан 18 миллион кубометр етказиб бериш ҳақида бормоқда (Етказиб бериш ҳажмлари ҳар йили янгиланади).
«Газпром, Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирлиги “Коммерсант” сўровига жавоб бермади», деб ёзади нашр.
Нашрнинг таҳлилчиларга таяниб қайд этишича, “Газпром” дан 6 миллиард куб метр сотиб олиш Ўзбекистонга ўз эҳтиёжларини қондириш имконини беради, бироқ бу Хитойга газ экспорти бўйича шартномани тўлиқ бажариш учун етарли бўлмайди.
«Европага газ экспорти камайгани сабабли Газпром газ ҳажмининг бир қисмини Марказий Осиё мамлакатларига йўналтиришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь ойида компания Қозоғистон ва Ўзбекистон билан Россия газини ушбу мамлакатларнинг ички бозорларига етказиб бериш ва унинг Хитойга эҳтимолий транзити бўйича “газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қила бошлаган», деди “Коммерсанть”.
«Қиш мавсумидаги танаффуслар туфайли Ўзбекистон Хитойга экспорт мажбуриятларини бажара олмади, уч ой давомида етказиб беришни музлатиб қўйди. Пекин ва Тошкент ҳар йили 10 миллиард куб метргача газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган, бироқ бу ҳажмлар ҳеч қачон тўлиқ етказиб берилмаган», дея Хитойга эҳтимолий транзити бўйича “газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қилиш сабабини изоҳлайди нашр.
«Бу йил қишда Ўзбекистон ғайритабиий совуқлар ва Туркманистондан газ етказиб беришнинг тўхтатилиши натижасида юзага келган энергетика инқирозига дуч келди. Мамлакатда электр энергияси оммавий равишда узилди, иссиқлик таъминоти ва истеъмолчиларга газ таъминотида узилишлар кузатилди.
2022-йилда мамлакатда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,7 миллиард куб метрни ташкил қилди. 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 56,3 миллиард куб метргача ошиши мумкин».
Нашр “Ўзтрансгаз”га таяниб ёзишича, Ўзбекистонда қазиб олинадиган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинади. Ҳажмлар ойдан ойга ўзгариб туради, қишда этказиб бериш минималдир.