Ҳарорат кескин ўзгаради: Ҳафта охирида -15 гача совуқ бўлади

06.02.2023 14:36

Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади

Ўзгидромет 10 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февралда республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 6 февралда 7-12 даража илиқ, 7 февралда 10-15, баъзи жойларда 18 даража илиққача бўлади.

8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17-20 даражагача илийди.

9-10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ, 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика шимолида ҳарорат кечаси 7-12 даража совуққача, Устюртда -15, кундузи 2-7 даражагача совийди.

7-9 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар