«Қишлоқ ҳаёти» газетаси бош муҳаррири Чори Латипов Rost24.uz томонидан ўтказилинаётган «Йил танлови» нинг номинациялари бўйича ўз номинантларини айтди.
— 2022 йилнинг «Энг намунали ҳудуди» қайси?
— Ушбу номинация бўйича Эркин Турдимовни айтган бўkардим. Чунки у халқ қабуллари масаласида ўзининг ўрнини била олиб ҳақиқий қабулга эришаётгани менга мақъул бўлади.
— 2022 йилда «Йил одами» номинациясига муносиб номзод ким?
— Йил одами, дегани жуда юксак масъулият. 35-36 миллионлик аҳоли ичидан бир одамни танлаш жуда ҳаяжонга солади. Мен спорт оламимизни довруғини кенг таратган Оксана Чусовитинани айтган бўлардим. Балки унинг мувоффақиятлари бугун эмас, кеча ёки ундан олдиндир, аммо унда бир сўз билан айтганда бир неча йилда “Йил одами” бўлишга арзийди.
— 2022 йилнинг «Энг намунали матбуот котиби» ким?
— Матбуот котибларини аниқлашда ўзи матбуот котиблари қандай ишлаяпти, деган ўй келади. Мени ачинтирадиган нарса мен энг яхши, деб ўйлаган мабуот котиблари негадур ишдан бўшаб кетяпти. Ҳозир ишлаб турган матбуот котиблари орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг фаолиятини айтган бўлардим. Бу тизимда ҳам муаммолар кўпдир, аммо шу муаммоларни ичида елиб-югуриб хизмат қилиб, омма билан очиқ мулоқот қиляпти деб ўйлаяпман.
— 2022 йилда матбуот билан ишлай олмаган вазирлик қайси?
— Матбуот билан ишлай олмаган вазирлик деб у ёки бу вазирлик деб айта олмайман. Чунки битта вазирликни яхши ишлай олмаган деса бошқалари-чи деган савол пайдо бўлади. Бир эмас яхши ишлай олмаган вазирлик ўнлаб, дея оламан. Қайсидир вазирликни яхши ишлаяпти, деб ажратишга 4-5 йил бор, менимча.
— 2022 йилнинг “Энг намунали вазирлигиʼʼ қайси?
— Сиёсий саводхонлик, халқчиллик билан яқиндагина Адлия вазирлигидан бошқа ишга ўтган Руслан Давлетов. Авваламбор вазир сифатида ҳуқуқий билими кучли экани ва халқ билан раҳбарият ўртасида мезонни танлай олади.
— 2022 йилнинг «Медиа лидери» ким?
— Йилнинг энг яхши медиа лидери сифатида қўрқмасдан ҳамма жойга микрафонини кўтариб бора оладиган журналистлар, блогерларни танлашади. Аммо мен Шерзодхон Қудратхўжани танлаган бўлардим. Шу инсонни матбуот фаоли сифати фаолиятини қўллаб-қувватлайман.
“Йил танлови” бўйича бошқа газета бош муҳаррирларидан ҳам интервью олиш режамизда бор еди. Афсуски, жамиятимизда ҳали ҳам микрафондан қочадиган ёки вазиятини очиқ айтиб тушунтира олмайдиган раҳбарлар ҳам газеталаримиз тепасида.