ОБ-ҲАВО: Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади

05.01.2023 11:34

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар