"Мен нима дейману, қўбизим нима дейди"

20.10.2022 09:37

Rost24.uz мухбири вазирликдаги ўринлар қисқаришини сўради, мутасаддилар эса гапни олиб қочди

Масъулларга «Адлия оптималлаштириш эвазига 85 млрд. маблағ тежади, хўш таълим тизими ҳам оптималлаштирилса қанча маблағ тежалиши мумкин?», деб савол берилган.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ушбу саволга шундай жавоб берди:

«Давлат хусусий шерикчилик ва мактабгача таълим ташкилотларида талон тарожликни олдини олиш мақсадида нодавлат ахборот тизимининг шакллантирилганлиги битта мисол тариқасида айтиб ўтамиз 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти аслида у ерга бораётган болалар сони 65-70 та бўлиши мумкин. Лекин иш жараёнида бундан олдинги 2 йил давомида улар қоғоз шаклида давомат юргизишган ва бунда уларда етмайдиган болаларнинг «переписка» ҳолати бўлган. Бу ҳолат оилавий нодавлат ташкилотларида ҳам бўлиб, 25 та бола бўлса 17 бола ҳақиқатдан борган ҳолатлар аниқланган. Энди бунга бюджетдан кетадиган маблағларни ҳисоблаб кўринг».

Халқ таълими вазирлиги Ички аудит бошқармаси бошлиғи Бурхон Аҳмедов ҳам ушбу савол жавобига қўшимча фикр билдириб ўтди:

  • — Оптимизация деганда маблағни тежаш тушунилади. Агар биз халқ таълими тизимини ҳамма жойини бир кўриб чиқадиган бўлсак йилдан йилга ўқувчи сони кўпаймоқда. Бу эса яна синф, яна ўқитувчи керак дегани. Бу эса оптимизация деганга тўғри келмайди? – деди халқ таълими вазирлиги мутасаддиси.
     

Аслида Адлия ходимларни қисқартириш орқали шунча маблағ тежаган эди. Биз берган саволда ҳам айнан тизимдаги ходимлар назарда тутилган эди. Аммо масъуллар ё саволни тушунмади ёки гапни бошқа томонга олиб қочиш орқали вазиятдан қутулишга ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда 25 вазирлик, ижро этувчи ҳокимият тизимида 34 агентлик, 10 давлат қўмитаси, 6 қўмита, 15 инспекция, 6 марказ, 2 марказий муассаса фаолият олиб бормоқда.

Видеода кўринг:

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.10.2022 18:39
Aqlingiz joyidami? Har bir qisqartirilgan shaxs orqasida kuchli tanka borku
20.10.2022 15:28
Оптималлаштириш-маблағни тежаш дегани эмас. У қўлайлаштириш, кам ҳаражат қилган ҳолда купроқ фойда ёки даромадгаэришишнинг энг танланган варианти деганидир.