Кореяга қандай ишга кетиш мумкин?

04.07.2022 12:22

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Жанубий Корея республикасида вақтинча ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун ўтказилаётган «EPS-Topik» тест имтиҳони жараёнлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил қилинади.

Пресс-турда икки давлат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандумга асосан мамлакатимиз фуқароларини малака талаб этилмайдиган «Е-9 ишчи» визаси бўйича Жанубий Кореяда вақтинча ишлаш тартиби белгилангани қайд этилган ҳолда, мазкур виза орқали ишчи фуқаролар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб этилиши таъкидланди.

Шунингдек, ушбу давлатга 2020 йилдаги пандемия даврида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг оқими ҳам сезиларли қисқарган, бироқ 2021 йилнинг 5 ноябрь куни Корея давлатига киришига рухсат берилгач, ноябрь-декабрь ойларида пандемия чекловлари шароитида жами 915 нафар фуқаро ташкилий тарзда жўнатилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларига келиб эса, Кореядан меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқароларнинг 1896 нафари иш жойига қайтиб кетган ҳамда шу даврда «Е-9» виза тури бўйича 2026 нафар фуқаро ташкилий тарзда юборилган. Ҳозирги вақтда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб жараёнлар тўлиқ тикланган.

Олдинги кўрсаткичларга нисбатан квоталар сони қисқаргани бўйича ва «имтиҳондан ўтказиб бераман» қабиладаги алдовларга ишониб қолаётган фуқаролар масаласида Ўзбекистондаги «EPS-Topik» тест маркази раҳбари Квон Таекём қуйдагича жавоб берди:

«Йиллик квоталар 3 мингга яқин эди. Пандемия даврида уларнинг сони кескин тушиб кетди. Бу шу йилги квоталаримизга ҳам таъсир қилган эди. Албатта, олдинги ҳолатга қайтариш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда қаттиқ ишлашимиз керак. Яна бир томондан эса Кореядаги иш берувчилар ҳам айнан ўзбек ишчиларини кўпроқ танлашлари ҳам бунга таъсир қилади. Улар кўпроқ танлашлари учун эса корейс тилини яхши биладиганларни саралаб олишимиз керак.

Биласизми, бандликка рухсат бериш тизими шу даражада мукаммал қилинганки, бу ерда инсон омили аралашиши мумкин эмас. Тўғри, мен ҳам ташқарида қанчадир маблағга қанчадир маблағ эвазига «имтиҳондан ўтказиб берамиз» деган келишувлар бўлгани ҳақида эшитиб қоламан. Бу уйдирмаларга ишонаётган фуқароларимиздан илтимос қилардимки, алданиб қолишмасин, имтиҳон инсон омилисиз олинмоқда. Яъни билими бор инсонгина ундан ўта олади.

Ҳозирда имтиҳон топшираётганлар асосан ишлаб чиқариш бўйича тузилган тестларни ечишмоқда. Имтиҳондан сўнг балларига қараб, уларга иш берувчи томонидан шартнома қоғози келади».

Маълумот беришича, 2022 йил 28 апрель кунида корейс тили бўйича «EPS-Topik» ҳамда малака тест имтиҳонларида иштирок этиш учун 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган 16 601 нафар номзод labormigration.uz дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган, шундан 1391 нафари талабларга мос келмагани сабабли қабул қилинмаган.

Шундай қилиб, барча талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтган номзодлар учун 2022 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳрида корейс тилидан «EPS-Topik» тест имтиҳони бошланди. Бу 15 июлгача давом этади.

Корея томонидан хорижий фуқароларни шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг EPS.GO.KR веб-сайтида ҳар бир номзодга шахсий кабинет очилган. Шахсий кабинет орқали фуқаролар ўзи тўғрисидаги маълумотлар яъни, унинг синовлардан ўтиш баллари, анкета маълумотлари, иш берувчи томонидан танланганлиги ёки йўқлиги, танланган бўлса, меҳнат шартномаси ва ишчи виза тасдиқномаларини юборилган вақтлари тўлиқ ёритиб борилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар малака тест имтиҳонларидан ҳам ўтиши лозим.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Жанубий Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди ва фуқароларни корейс иш берувчилари томонидан танлаш жараёнларида Агентликнинг ҳеч қандай иштироки мавжуд эмас.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
35
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.12.2022 14:38
2 bora koreaga qonuni borib kelgan fuqarolarga yana imkoniyat yaratilganmi yoqmi
28.11.2022 16:02
Necchi yoshdan olishadi
06.11.2022 06:19
Мен кареяга ишга кетмокчиман
01.11.2022 22:39
Hamma joyda hamisha karrupsiya hamon
01.11.2022 22:38
Salom
01.11.2022 22:37
Imtixon javoblari juda sekin chiqdi , kopchilikning fikricha natijalar chiqginicha kopchilikning hamyonlari tolgan ya'ni pul rol oynadi va natijalar sotildi korgani abetdan keyingi imtixon javoblari qolda tarqalgan momay pul evaziga
25.10.2022 19:12
Ёшим 48 да 2003 кареядан кеганман яна кетишим учун нима килишим керак шартнома билан кета оламанми
21.09.2022 17:38
Asalomu alekim yaxshimiszlar. Koreyaga borib kelganlardi imtixon kunlari qachon. Chiqadi 26chidan imtixonlar boshlanadi
13.09.2022 13:18
Хакикат йук
07.09.2022 01:28
Мен кореяга ишга боришим учун нима ишлар килишим керак ёшим 41 1981 кореяга ишга боришим мумкинми
18.08.2022 02:15
Иш
14.08.2022 17:29
Ассалому алайкум мен Корея давлатига ишлаш учун бормокчиман кандай килиб сизларга богланиб ишлаш учун кетсам булади олдиндан рахмат сизларга
06.08.2022 18:36
Карейс тилини узлари оргатиб ишга олиб кетадган жетон ютиш хакда ешитгандим шунга кандай харакат килиш керак
25.07.2022 03:06
Assalomu aleyküm ish masalasida bezovta qilyapman
12.07.2022 21:55
Мен хозр туркдаман бу ердан хам кетса буладими мени ёшим 35ёш
05.07.2022 00:53
ASSALOMU alaykum man MURODOB RAHIMJON Kariyga qandae borsam bôladi iltimos ishlashga yshim 44 1978 da
05.07.2022 00:51
ASSALOMU alaykum