Олий суд раисининг хизмат машинаси автоҳалокатга учради

17.11.2021 17:30

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камиловнинг хизмат машинаси жорий йилнинг 22 октябрь санасида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Олий суд матбуот котибининг rost24.uz мухбирига маълум қилишича, автоҳалокатга учраган "Малибу 2" хизмат машинасида суд раиси К.Камилов бўлмаган.

Норасмий манбалар мазкур ҳодисадан сўнг раис ҳайдовчиси лавозимдан озод этилганини айтмоқда. Аммо, Олий суд матбуот котиби бу хабарни тасдиқламади. Унинг далолат қилишича, автоҳалокатга учраган ҳайдовчи даволанаётгани туфайли иш жойига чиқмаган.

Маълумотларга кўра, янги харид қилинган хизмат машинасига йўл транспорти ҳодисасидан сўнг жиддий жароҳат етган.

Олий суд раиси матбуот котиби ҳайдовчининг қандай даражада жароҳат олгани ва бошқа тафсилотларни аниқлаштирмади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.11.2021 18:09
Фукароларни норози килиб суд карорлари чикаришади , 6 йилдан Бери судни карорини ижрога карата олмай сарсонман , хизмат автомобили аварияга тушгани холва , бу бошланиши , бундан емониям булади
17.11.2021 22:56
Temir tersak topiladi, ilohim, ota-onasi, bola-chaqasi, haqiqiy do'st-birodarlari baxtiga sog' salomat bo'lsin