Алишер Қодиров: Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман

23.09.2021 19:20

Қолган партия номзодларини халқимизнинг ўзи жойига солиб қўяди(ми?)

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан қўйилган номзод Алишер Қодиров Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида номзод «Мен рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман» дея айтиб ўтган. «Қолган партия номзодларини ишонаманки, халқимизнинг ўзи жойига солиб қўяди» деб бошқа партия номзодларини ҳам бир эслаб ўтган.

Бу айтилган икки гап Алишер Қодировнинг қанчалик ўзига бўлган ишончини кўрсатиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, А.Қодиров Сайловолди дастурининг умумий мазмуни қуйидагича:

1. Давлат ривожининг устуни – оила барқарорлигини таъминлаш.

2. Тарбия ва таълимнинг уч босқичи – боғча, мактаб, олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш.

3. Маҳаллий давлат ҳокимияти, жумладан, ижро ҳокимияти, сиёсий институтлар тизимини янада такомиллаштириш.

А.Қодиров сайловчилар билан учрашув давомида сўзини яна шундай давом эттирган:

«Жамият ўзгариши учун ҳар биримизнинг тафаккуримиз ўзгариши шарт. Эшитяпман, баъзи жойларда юртдошларимиз сайловга бормайман, овоз бермайман, деганларини. Сайловда иштирок этмаслик мамлакат тақдирига лоқайдликдир. Агар сайловда иштирок этмасак, ўз муносабатимизни билдирмасак, Ўзбекистон тараққиёти учун қўшишимиз керак бўлган ҳиссани қўшмаган бўламиз!»

Барчаси сайлов куни аниқ бўлади. Жараённи кузатамиз...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.09.2021 10:29
Фуфел джон!
24.09.2021 19:23
Odamlar taqdiri sportmi?
24.09.2021 17:38
Эй худо узинг сабр бергинда Ишкилиб шу одам президент болиб сайланиб комасинда тасаввур киляпман агар бу шахс прещидент болиб колса бутун бир давлатни пароканда килиб юборади умммуман тарикча акли йук ва бошкарув тизимида эса умуман кобиляти йук гапрган гаплари пойинтар сойинтар тутруксиз... инсон ...сузларида на маьно на мантик топа оламан буни
24.09.2021 14:17
Тошканчасига олифталик
24.09.2021 11:14
Yaxshi lagan ekan, qani, oshshi suzunglar!
24.09.2021 11:08
Raqibni tan olmoq ham mardning ishi.