Савдо-саноат палатаси кўмагида 550 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинишига эришилган

23.06.2021 18:59

Бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг тадбиркорларга кўмаклашиш борасида қилаётган ишлари айтилди.

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул хизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

Палата томонидан ташкил этилган 14 та ўқув марказида 103 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка ўқитилган.

Савдо-саноат палатаси хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузишга эришибди.

Ушбу келишувлар асосида 250 та бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилинган. Шундан, 116 таси айнан хорижий мамлакатларда ташкиллаштирилди. Натижада, 600 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 550 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларини экспорт қилинишига эришилди. Эришилган келишувлар натижасида бугунги кунда мамлакатимизда 12,5 мингга яқин хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 600 таси Палата кўмагида ташкил этилиб, 847 млн. доллар чет эл инвестициялари жалб этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар