Миллионер ўзбек аёли: Канадада яшасам-да, Ўзбекистондаги газ, электр ва интернет муаммоларидан ташвишдаман

25.05.2021 08:00

Биринчи ўзбек миллионер аёли билан эксклюзив суҳбат 

Шоира Ҳасанова Канадада яшайди. У ўзбекистонлик саноқли балки, ягона бўлган миллионер аёллардан. 

У 1969 йил Самарқанднинг Пайариқ туманидаги оддийгина бир қишлоғида туғилган. Аммо, унинг бугунги эришган ютуқларига катта шаҳар аёллари ҳам ҳавас қилса арзийди. Шоира Ҳасанова Гонконгда шериклар билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи йирик фабрикага асос солган.

1993 йилда Самарқанд давлат университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Илк касбий фаолиятини таржимонликдан бошлаган Шоира Ҳасанова 1993 йилда БААга кўчиб ўтиб ўз касбий фаолиятини давом эттирган.
У ўз она юртига ҳам инвестицияга киритиб, Челак шаҳрида 1,5 миллион долларлик йирик савдо маркази қурган. Шоира Ҳасанова савдо марказини даромад олиш учун эмас, балки челакликларга фойда келтириши учун қурганини айтади. Бироқ савдо комплекси Челакда газ, электр йўқлиги сабаб тўлиқ ишга туширилмаган.
Шоира опа яна Челак аҳолиси учун спорт комплекси қуриб бериш ниятида эканини айтади. "Мен аёл бошим билан бизнес қилишдан қўрқмаганман. Менга қўрқув бегона. Мен бандасидан қўрқмайман. Аллоҳдан қўрқмайдиганлардангина қўрқаман", дейди Шоира Ҳасанова.
Шоира опа Rost24.uz ахборот сайти билан суҳбатда Ўзбекистонда бизнес қилиш имкониятлари ва камчиликлар ҳамда ёшларимиз ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Ўзбекистонда бизнес қилишдаги муаммолар, аёл кишининг оиладаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, у Канадага ишга кетишга қизиқувчилар кўплиги ва бу борадаги ҳуқуқий маслаҳатларга ҳам очиқлигини айтди. Қуйида тўлиқ суҳбат билан танишинг.

***
ЎЗБEКИСТОНГА ҚАЙТИБ, СПОРТ МАЖМУАСИ ҚУРИШНИ НИЯТ ҚИЛГАНМАН

— Мен ўзбекман. Салкам 30 йилдан буён четда яшаганим билан мени юрагим Ватанимда, Ўзбекистонда. Мен учун қадрли бўлган жой – туғилиб ўсган Ватаним. Насиб бўлса, Ватанга қайтиб, фаолиятимни давом эттиришни истайман. Инсонларнинг соғлиги учун, фаровонлиги учун спорт мажмуаси қуришни ният қилганман. Ишдан кейин одамлар спорт билан шуғуллансин. Болалар мактабдан кейин спортга қатнасин. Бизнинг Челак қишлоғимиздан ҳам жаҳон чемпионлари чиқишини хоҳлайман.

АЁЛНИНГ ЎРНИ ФАҚАТ ОШХОНАДА ЭМАС

— Aёл кишининг ўрни фақатгина уйда ва ошхонада, дейдиганлар фикрига қўшилмайман. Бугун биз XXI асрда яшаяпмиз. Аёллар ҳозир фазога учмоқда. Тижорат нима бўлибди аёлларга? Aёл билан эркак тенг ҳуқуқли. Менинг ишлашимга турмуш ўртоғим қаршилик қилмаган. Фарзандларимнинг тарбияси билан давлат ишида ишласада, асосан хўжайиним шуғулланган. 

Тижоратда аёлдир-эркакдир, кимда қобилият бўлса қилаверади. Аёл кишига фақатгина уй бекаси сифатида қараш, эскириб кетган фалсафа мен учун. Болаларим четда туғилган, уларнинг отаси ўзбек эмас. Лекин улар отасининг тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам бемалол гаплашади.

Хорижда яшайдиган ўзбек аёллари нима учундир фарзандларига ўз она тилини ўргатмайди. Бир куни ўзбек оиласи билан ўтириб қолдик. 5-6 ёш қизчаси бор экан. Мен ўзбекчалаб гапирсам, «вой, бу ўзбекча гапирмайди, ўзбекчани билмайди» дейди.

Мен «нега ўзбекча билмайди? Ўргатмадингизми?» дедим. Фарзанди нафақат ўзбекчани, инглиз тилини ҳам тўлиқ билмас экан. У қайси тилда гапиради? Aмерикага келганига бир йил ҳам бўлмагандир.

Хорижда яшасакда, она тилимиз бизга омонат. Омонатни болаларимизга етказишимиз керак.

САВДО МАРКАЗИ ҚУРДИМ, АММО У ЕРДА ГАЗ ВА ЭЛEКТР ЙЎҚ

— Ҳозир хорижда бўлсамда, ўзим улғайган туманга инвестиция киритганман. Савдо маркази қурдим, марказнинг 30 фоизи ишлайди, қолгани бўш турибди. Чунки у ерда на газ бор, ва на электр. 10 йилдан бери шу аҳвол. Интернет ҳам йўқ.

Шу боис у ерда тадбиркорлик қилиш қийин. Ўзбекистонда бизнес имкониятлари ҳақида гапирганда интернет муаммосини четлаб ўтиб бўлмайди. Ўзбекистонда интернет яхши бўлса, мен Канадада ўтиришга мажбур бўлмас эдим. Ўзбекистонда туриб ҳам ишларимни бошқарардим.

Ҳозир шундай давр келди, ҳамма нарсани онлайн бошқарасиз. Биздаги интернет тезлигида бизнес қилиб бўлмайди. Оддий маиший муаммолар – газ, электр, интернет муаммоларига дуч келишингиз ғалати. Хорижда бу муаммо эмас. Менимча, ҳамма шароит бўлиши шарт. Ахир биз солиқ тўлаймизку?!

Масалан, мен ўша газ ҳам, электр ҳам бўлмаган савдо марказимга 10 йилдан бери миллионлаб солиқ тўлайман.

НEГА БИЗНEС УЧУН ХОРИЖНИ ТАНЛАДИМ?

— Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин жуда қийин замонлар келди. Дўконлар бўш, пуллар купон эди. Банкда бир неча маротаба пулларимиз куйиб кетган. Шундан кейин Ўзбекистондан чиқиб кетдим, чунки мен у ерда ишлай олмас эдим. Чет тилини яхши билардим.

Кейин турмушга чиқдим, фарзандли бўлдим. Аслида Американи ўзимизнинг лой кўчаларга алишмаган бўлардим. Канадага борганимдан кейин 2 йилда бир борардим. Дубайда яшаган вақтимиз тез-тез борар эдик.

Фарзандларим билан Ўзбекистонни ва яқинларимизни соғинамиз.

«Канадага қандай қилиб ишлашга борсам бўлади?», деб кўп сўрашади. Шунинг учун ҳам мен "Immigration consulting“ курсини онлайн ўқидим ва қонун-қоидасини ўргандим. Кўпчилик АҚШга қариндошининг ортидан бориб, виза ва бошқа ҳужжатларсиз қолиб кетаверади.

20 йиллаб ҳужжатсиз юраверади. Лекин, Канада бутунлай бошқа. Хат-ҳужжатсиз бир «қуш ҳам» учиб кира олмайди. Канадага келганларнинг ўз статуси бор. Кимдир қочоқ, кимдир ўқишга келган, кимдир ишга, кимдир инвестор...

Канадада қишлоқ хўжалиги жуда яхши ривожланган. Дунёга дон, ун маҳсулотлари сотадиган етакчи давлатлардан бири. Конвенцияга кўра, бу ерда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчиларга давлат ер беради.

Ўзи уй қуриб олиб, деҳқончилик билан шуғулланиб яшайверади. Лекин биринчи қадам инглиз тилини билиш, шунингдек камида бир йиллик иш тажрибаси ҳам керак.

Ҳатто мактабни битирган ўсмир ҳам иш тажрибаси ва IELTS сертификати бўлса кела олади. Масалан, мен бизнес инвестор бўлиб келганман. 2023 йилгача Канада 1 миллион 250 минг одамни олиб келишни мўлжаллаяпти. Чунки бу ердаги аҳолининг 50 фоизи қариялар.

Шунинг учун Канадага кўпроқ ёшлар керак. Ҳозирда Канадага тил билса, меҳнат шартномаси бўлмаса ҳам келиш мумкин.

ЁШЛАРИМИЗ СИЁСАТДА ФАОЛ БЎЛИШИ КEРАК

— Ватанда бўлаётган воқеаларни кузатиб бораман. Баъзан хурсанд бўламан, баъзан хафа. Айни дамда Ўзбекистонда ҳаммаси яхши бўляпти. Қўшни давлатлар билан чегараларни очдик. Фикримча, ёшлар сиёсатда ҳам кўпроқ фаол бўлиши керак.

Эртага ватанимиз шу ёшлар қўлида. Мен хорижда яшасам ҳам, Ўзбекистондаги бўлаётган воқеаларга бефарқ эмасман.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.08.2022 08:14
Сизни узбек углони севиб колса, нима жавоб берардингиз?
25.07.2022 03:11
Ассалому алейкум манхам ойлам билан канада давлатига бориб яшаб ишламоқчимиз ёрдам беринг илтимос
21.06.2022 19:20
Салом алекум +79965239788 яхшимисиз кандай бориш мумкин канадага шу номеримда ватсап номерим бор
31.05.2021 00:30
Сизга хавасим келди, доимо сог саломат булинг, ишларингизга омад тилайман
26.05.2021 18:35
Афсус,афсус Ўзбекистондаги холатни билмас экансиз
26.05.2021 13:06
Ассалому алайкум мен Азаматова Адиба Лапасовна rost24.uz сайтидаги маълумотларни куриб чикдим.Мени кийнаган муаммоларни ёзиб маслахат олмокчи едим.Углим Ахроров Куддусхон Лочинович Самарканд ветиренария мидецинаси институнинг иктисодиёт ва агро технология факултетини 4-курсида тахсил олмокда укиши тугашига озгина вакт колди. 2019 йил 2-курс амалиётини Германия давлатида амалга ошириб кайтти 2020 йил пандимия сабаб йуллар ёпилиб амалиётлар Узбекистонда колдирилди.Бу йил укишни битиради лекин сохаси буйича иш йук "аникроги таниш билиш йук"углим немис тилини мукаммал билади Канадада иш урни борлигини укиб колиб кандайдир умид уйгонди.Мен она сифатида rost24.uz сайтига мурожаат килдим.Хозирги кунда углим инглиз тилини узлаштиряпти.Менга бирор маслахат беринг илтимос.
26.05.2021 11:53
Ишларингизга омад.Хавас килдим.Омадингизни берсин.
26.05.2021 05:08
Мен Шоира опани талабалик йилларидан биламан. Яхши инсонлар
26.05.2021 05:00
Шоирахон сизни фикрларингизни укиб жуда хурсанд булдим сог булинг углим хар йили Гринкардга суровнома жунатади лекин чикмаяпти инглиз тилини билади Каналага кандай борса булади ?Олдиндан рахмат
26.05.2021 04:01
Агар сир булмаса,турмуш уртогингиз миллати ким?
26.05.2021 01:38
Ассалому алайкум, инглиз тилини билмаса бора олмайдими?
25.05.2021 21:17
Сизни яхши тушиндим куп кузатганман жуда катта лекин оддий бизнес дунё мусурмонлари учун харидоргир мен хам асли жобойликман 18 йил булди тошкентда яшайман. Сизга узбек миллатини обрусини кутариб юргангиз учун омааааад тилайман хамиша халкимиз бахтига оила аъзоларингизга бахтига омон булинг! Тел: +998911919449 Баходир.
25.05.2021 18:37
Ассалуму алекум яхшимисиз опажон илтимос менга еордам берин оелави шароетим жудахам кин газдан 2500 миллион карзимиз бор хужаеним касал Чап кузи умуман курмаеди ковид касал булдилар УЗИ сахар касал кувати еук
25.05.2021 14:28
Шоирахон сизни интернетдаги хаетингизни укиб хурсанд булдим.чунки сиз узбек аели Буюк Тумористлар Нодирабегим Бибихонимлар авлодидансиз сиз билан канча фахрьанса арзийди.Сизга ольохдан соглик ишларингизга ривож тилайман сизга ухшаган миллионер аелларимиз купайсин.деб бир она сифатида ездим.