Ўзбекистонда фақат бойлар учун шароит яратилмоқдами?..

01.03.2021 10:21

Ёхуд камбағаллар учун эмас, фақат бойлар учун қурилган "Амирсой" ҳақида (+видео)

“Амирсой”да ҳордиқ олиш учун барча шароитлар муҳайё. Аммо ким учун? Бу ерда дам олиш қанчага тушиши ҳақида гап кетганда, вазиятни "Амирсой" ҳудудига олиб борар йўлларда дам олаётган инсонларни кузатиб, тахмин қилиш мумкин.

Яъни фарзандларининг ҳордиқ олишини истаган, аммо бунга ҳа, деганда қурби етмагани учун дам олиш ҳудуди йўлларида қўним топган инсонларни кўриб, ўз-ўзидан аён бўладики, "Амирсой" фақат "чўнтаги бақувватлар" учун!

Хўш, мазкур ҳудудда дам олиш бир киши учун қанчага тушиши мумкин деб ўйлайсиз?

– Бу ерда дам олиш учун менинг чўнтагим кўтарар, аммо оддий халқ, ишчи қатлам учун "Амирсой" қимматлик қилади,дейди тадбиркор Анварулло Муҳаммадхўжаев. – Бу дам олиш маскани асосан аҳолининг юқори қатлами учун қурилган экан. Қўполроқ қилиб айтганда "Амирсой" монопол ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда овқатланиш Тошкентдаги ресторанлардан ҳам қиммат. Эскалатор ҳам жуда қиммат. Бир киши учун кунлик харажат 400-500 минг сўмга айланади. Бу сумма чет эллик ва юқори қатлам учун билинмаслиги мумкин. Аммо оддий аҳоли учун... Уларнинг ойлик маошидан келиб чиқиб ўзингиз хулоса қилаверинг. Яқинда Қирғизистоннинг тоғ-чанғи дам олиш ҳудудига бориб келдим. У ерда ҳам биздагидек ҳамма шароитлар аъло, аммо нархлари бизникидан анча арзон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшаш шароитлари деярли бир хил. Шу ўринда оддий халқ учун ҳам имкониятлар яратилса ёмон бўлмасди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, "Амирсой"да дам олиш учун бориш, у ерда эскалаторлар орқали чиқиш харажатлари, таомланиш маблағлари оддий халқ учун жуда ҳам қиммат экани маълум бўлади.

Шундай экан, бундай дам олиш ҳудудларини "халқимиз учун яратилди", деган жумла билан "кўпиртириб" айтишга на ҳожат?!

“Амирсой” қишки дам олиш маскани ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания ва Дания мутахассислари иштирокида Бўстонлиқ туманида қисқа вақт ичида ушбу тоғ-чанғи дам олиш маскани қурилди.

"Амирсой Моунтаин Ресорт" қисқа вақт ичида хорижий компания ва мутахассисларининг иштирокида 2 йилдан кам вақт ичида 900 гектар майдонда чанғичилар ва сноубордчилар учун замонавий сунъий қор йиғиш тизимига эга 15 км. узунликдаги йўл фойдаланишга топширилди. Узунлиги 2193 метр бўлган тоғ канат йўли, кўп функцияли марказлар, шинам “chalet”лар, ресторанлар ва барлар, ҳаммом мажмуаси, сузиш ҳавзалари ва бошқа ёшдаги туристлар ва оилавий дам олиш учун бошқа иншоотлар бунёд этилди.

Ҳозирда Бўстонлиқ туманида халқаро стандартларга жавоб берадиган чанғи курортини яратиш лойиҳасининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрилмоқда. Ғарбий Амирсой лойиҳаси доирасида 206 хонали 4-юлдузли ва 5-юлдузли меҳмонхоналар, тоғ канат йўли, кўтаргичлар, шунингдек, 16,8 км. тоғ чанғи трассалари, 2400 ўринли тўртта ресторан, 500 та автомобил учун кўп қаватли автотураргоҳ, офислар ва савдо зоналари, чанғи ва бошқа жиҳозларни ижарага бериш идоралари, сузиш ҳавзалари ва фаол мавсумий дам олиш учун махсус жойлар қурилиши давом этмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.03.2021 23:55
Танқид қилдиларингми ёки мақтамоқчи бўлдиларингми?
02.03.2021 11:29
Яшасин!!! Ташаккур. Яшасин чиновниклар,400-500 минг кунлик ҳаражатларни албатта бойлар кўтаради-да. Бизга бир умр насиб қилмаскан, чунки менинг ойлик маошим 900 минг сўм. Ўзи кўп ўйлаб ўтиришмасдан биздек қуйи табақадагиларни, секин ўлдиришворса бўлмайдими, кейин ўзлари мазззза қилиб яшашаверишади
02.03.2021 11:26
Яшасин!!! Ташаккур. Яшасин чиновниклар,400-500 минг кунлик ҳаражатларни албатта бойлар кўтаради-да. Бизга бир умр насиб қилмаскан, чунки менинг ойлик маошим 900 минг сўм. Ўзи кўп ўйлаб ўтиришмасдан биздек қуйи табақадагиларни, секин ўлдиришворса бўлмайдими, кейин ўзлари мазззза қилиб яшашаверишади
02.03.2021 11:26
Яшасин!!! Ташаккур. Яшасин чиновниклар,400-500 минг кунлик ҳаражатларни албатта бойлар кўтаради-да. Бизга бир умр насиб қилмаскан, чунки менинг ойлик маошим 900 минг сўм. Ўзи кўп ўйлаб ўтиришмасдан биздек қуйи табақадагиларни, секин ўлдиришворса бўлмайдими, кейин ўзлари мазззза қилиб яшашаверишади
02.03.2021 08:35
☹☹☹☹☹
01.03.2021 22:28
Янгилик эмас бундай нарсалар Ўзбекистонга
01.03.2021 17:15
Бўстонлиқ туманида қурилаётган дам олиш маскани хам Арнасой дам олиш маскани каби қиммат булса керак.Бир умр, 100 доллор иш хаққи оладиган биз Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раисларига у жойларга боришга йул бўлсин.