Ноқонуний бойиш учун жазо белгиланади

23.02.2021 05:05 - 2167

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида коррупция билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.

"Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар" бўлимида Ноқонуний бойиш (271-модда) учун алоҳида жазо белгиланди:

Давлат хизматчисининг даромад ва мол-мулк декларациясида назарда тутилганидан ортиқ пул маблағлари ёки мол-мулкка ноқонуний эга бўлиши ёки шундай мулкни орттириши анча миқдорда содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар