Ўзбекистонлик эксперт Толибон таҳдидини Тожикистонга қаратилганини таҳмин қилмоқда

13.01.2022 09:15

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази Толибон ҳукуматининг Тожикистон ва Ўзбекистонга қилган таҳдидлари бўйича муносабат билдирди, унга кўра, бу таҳдидлар Тожикистонга қаратилган

Марказ Толибон ҳукуматининг Мудофаа вазири мулла Муҳаммад Ёқуб томонидан қилинган таҳдидларга собиқ совет ҳукумати ва америкаликларга қарши жангларда йўлбошчилик қилган Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Анас Ҳаққонийнинг изоҳ берганини маълум қилган.

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш марказига кўра, Муҳаммад Ёқубнинг таҳдиди Қозоғистондаги вазият асносида КХШТга аъзо давлатларидан бирига, яъни Тожикистонга йўналтирилган.

Бу таҳдид Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг шимолий Афғонистон ҳақидаги фикрларини эълон қилганидан бир кун ўтиб айтилган. Имомали Раҳмон шимолий Афғонистонда террористлар тайёрловчи 40 та лагер ва 6 минг атрофида жангарилар мавжудлиги ва у томондан бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида гапирган эди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Толибон Мудофаа вазирлиги афғон қуролли кучлари учувчилари томонидан олиб қочилган барча самолёт ва вертолётларни қайтаришни расмий Душанбе ва Тошкентдан талаб қилган, акс ҳолда, “бошқа чораларни” кўришга ваъда бериб, ўзбек ва тожик раҳбариятини Қобулдаги толибонларнинг ниятлари жиддийлигини синаб кўрмаслигини тавсия қилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.01.2022 14:55
Эшак семирса эгасини тепар экан