Ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 Олимпиадасида АҚШ номидан қатнашмоқда

30.07.2021 13:52

Илдар Ҳафизов 1988 йил 30 январь куни Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йилга қадар у ватанимиз шаънини ҳимоя қилган. 

Бу вақт ичида спортчи иккита Осиё чемпионатида иштирок этиб, 2011 йил эса Тошкентда кумуш, 2007 йил Бишкекда бронза, медалларини қўлга киритган.

2015 йил май ойидан Илдар Ҳафизов Aмерика Қўшма Штатлари армиясига қўшилди . AҚШ армиясида автотранспорт оператори сифатида хизмат қилиш билан бир қаторда, у AҚШ армиясининг жаҳон тоифасидаги спортчилар дастурининг аъзоси ҳам бўлди. "US Open-2017»да 59 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.


Илдар Ҳафизовнинг шу вақтгача қўлга киритган ютуқлари қуйидагилардан иборат:

Олимпия ўйинлари: 

2008 йил (Ўзбекистон номидан)

2020 йил (АҚШ номидан)

Жаҳон чемпионати:

Жаҳон жамоасининг Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси (2007, 2009, 2011)

AҚШ терма жамоаси аъзоси (2017, 2019)

2007 йил чемпионатида 5-ўрин

2017 йилги CISM ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5-ўрин

Спортдаги муҳим ютуқлар:

2016 йил. AҚШ очиқ чемпионатининг ғолиби 2017 йил. AҚШ жамоавий мусобақалари ғолиби

2018 йил. Юнон-рум бўйича жаҳон жамоавий мусобақаларида 2-ўрин

2019 йил. AҚШ очиқ чемпионатида 2-ўрин

AҚШ спортчиси сифатида 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган.

33 ёшли спортчи 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида 60 кг. вазн тоифасида AҚШ шарафини ҳимоя қилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар