Бугун АОКАда “Ўзбеккўмир“ АЖ фаолияти таҳлили, амалга оширилаётган ишлар мавзусида брифинг ўтказилди.
Унда «Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаевдан табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардаги таълим муассасалари аксар ҳолларда сифатсиз кўмир билан таъминланиши, баъзи ҳолларда кўмирнинг етиб бормаслиги бўйича саволларимизга жавоб олишга ҳаракат қилдик.
Нима учун қишлоқ мактабларига етказиб берилаётган кўмирларнинг аксари қумли ва сифатсиз?
«Ўзбеккўмир» АЖ ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаев:
“Сифатлироқ етказиб бериш учун уни кўпроқ фракциясига боғлиқ, 30 мм.гача рухсат берилган. Ва у бир неча жараёнлардан ўтади истеъмолчиларга етиб боргунча. Масалан, кўмир конида қазиб олингани йиғилади, вагонларга ортилади, сараланади, кўмир омборига бориб тушади, у ердан ортилади. Қайтиб кўмир омборларига тушганда майдаланиш ҳолатлари бўлади”.
Қиш ойларида ҳатто кўмир етиб бормайдиган ҳудудларда таълим муассасалари ёпилишини кузатамиз. Бу ҳолни қандай баҳолайсиз?
“Агар қайсидир республикамизнинг олис ҳудудида табиий газ етиб бормаган ва кўмир ёқилғисидан қишда фойдаланадиган бўлса, улар буюртмалар тегишли ҳудудий ҳокимиятлар, мактабгача таълим муассасаларини бошқарадиган бўлимлари орқали буюртмалар асосида кўмир етказиб берилади. Албатта, маҳаллий ҳокимликлар, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари кўмирга эҳтиёж сезган, қишда кўмир билан иситиладиган болалар муассасаларини ўз вақтида кўмир билан таъминлашга ўзларини беминнат ёрдамларини аямаслиги керак. Керак пайтда муаммоларни ҳал қилишда керакли ёрдамлар берса, биз томондан юкланган кўмир ўз вақтида етиб боради”, деди Неъмат Душаев