“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 2023 йил 14-сентабрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори билан тасдиқланган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланди.
Дастур ижросини таъминлаш доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ҳудудларда 14 та «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари» ташкил этилди.
Бугунги кунгача «Кичик бизнесга кўмаклашиш ҳудудий марказлари»да 56 мингдан ортиқ тадбиркор ўқитилди.
Тадбиркорларга яратилган қулай ва жозибадор 10 турдаги молиявий инструментлар орқали бугунги кунга қадар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида иштирок этган 49 077 нафар тадбиркорга 4 трлн. 800 млрд. сўмлик, шу жумладан, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 17 673 нафар тадбиркорга 1 трлн. 735 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
«Бизнесни ривожлантириш банки»га республика бўйича бириктирилган 649 та маҳаллаларда жами 1 трлн. 500 млрд. сўм кредит ажратилиб, 473 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан 70 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 403 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.
Хусусан, «Сайхунобод тажрибаси» асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 3 992 та молиявий пакетлар, шу жумладан, 21 минг 800 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 672 млрд. сўм кредит ажратилди. Натижада 40 102 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
«Уйчи тажрибаси» асосида 608 та учрашувлар ўтказилиб, 6 900та мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал қилинди. Бунинг натижасида 12 600 та янги иш ўринлари яратилди.
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 18 866 нафар аёлларга 919 млрд. 800 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Банкка бириктирилган маҳаллаларда 1 868 нафар аёл тадбиркорларга 122 млрд 900 млн. сўм миқдорида банк кредити йўналтирилди. Бунинг самараси ўлароқ, 3 862 та янги иш ўринлари вужудга келди.
Умуман олганда «Бизнесни ривожлантириш банки» томонидан шу кунга қадар 7 трлн. 300 млрд. сўм кредит ажратилди.
Банк томонидан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига «Япония тажрибаси»ни татбиқ этилмоқда. Бу йўналишда Ямагата университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ўзаро келишув доирасида япониялик профессорлар билан ҳамкорликда 10 минг нафар тадбиркор «Бизнес портал» электрон платформаси орқали ўқитилди.
Кўрсатилган молиявий кўмаклар натижасида ўзини-ўзи банд қилган 18 284 нафар жисмоний шахслардан 12 794 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ва 5 490 нафари юридик корхона мақомини олди.
Дастурда иштирок этган 16 867 та якка тартибдаги тадбиркорлардан 1 100 нафари масъулияти чекланган жамият сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Реклама ҳуқуқи асосида