Икки давлат халқ рассоми – Чингиз Аҳмаровнинг ҳанузгача уй-музейи йўқ

23.11.2021 08:20

Мустақиллик олди қилиниши керак бўлган, лекин маълум сабаблар билан қолиб кетган масканга қачон эътибор қаратилади?

Ўзбекистон ва Татаристон халқ рассоми Чингиз Габдураҳмонович Аҳмаров – монументалист рассом, шарқ миниатюраси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввирлик мактабини яратган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Содиқ Раҳмонов Чингиз Аҳмаровнинг шогирди ҳисобланади. У устози ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

"Устоз, жуда ҳам савияси баланд рассом эди. Уруш вақтида "Навоий" театри қурилган ва ўшанда Чингиз акани безашга таклиф қилишган.

Совет вақтида уй-музейини қуриш учун таклиф берилганди. Шаҳар архитектори келиб ушбу боғни қуришмоқчи эди. Мустақиллик эълон қилингандан кейин эса бу иш тўхтаб қолди. Сабабларини билмадим. Лекин энди мана ўзимизни эплаб олиб, ривожланиб бораётган бир вақтда, мана шундай инсонларга уй-музейи қуриш вақти келди. 1970 йилда институтга кирганимда Чингиз аканинг қўлларида ўқий бошлаганман. Шу вақтдан то умрининг охиригача бирга бўлдим. Устахонада 10 йил бирга ота-боладай бўлиб бирга ишлаганмиз",– дея сўзини якунлади шогирди Содиқ Раҳмонов.

Чингиз Аҳмаров ишлаган мазкур устахонада ҳозир шогирди ижодини давом эттирмоқда экан. Бу устахонада устоз жуда кўплаб нодир асарлар яратгани учун ҳам ушбу хона албатта, қадрли бўлиши турган гап. Айни пайтда, яратган асарлар ҳам шу ерда сақланиб турибди.

1995 йил 83 ёшида вафот этган Ўзбекистон Халқ рассомининг ҳали-ҳануз уй-музейи мавжуд эмас. Унинг жуда кўп асарларини халқимиз билади.

Бу нарса ўз ечимини қачон топади? Вафот этган дунёга машҳур устозларимиз ёди мана шу ишлар билан келажак-авлодга етиб борадику, ахир...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.11.2021 20:09
Qorin muammosi turganda ko'ngil muammosi bilinmaydi