Дунё тан олган ўзбекнинг буюк рассоми 72 ёшида уйли бўлди

12.12.2020 12:46

Дунё тириклигида тан олган буюк ўзбек рассоми 72 ёшли Исфандиёр Ҳайдар бугун ARTEL компанияси томонидан 3-хонали уй (кв) билан тақдирланди. Шу ёшгача сарсон-саргардон, ўзга-юртлар аро кезиб юрган рассом, энди тинч, хотиржам, ўз уйида ижод қилади.

Исфандиёр Ҳайдарнинг 50 йиллик ижодий фаолияти давомида юзлаб асарлари намойиш этилди. Рассом манзара, портрет, маиший жанрларда ижод қилади. Унинг “Олтин куз”, “Ойдин кеча”, “Қиш”, “Бухоро” каби картиналари дунё санъат аҳли томонидан эътироф этилган.

 Ҳозирги кунда унинг асарлари Америка, Италия, Германия, Туркия, Мексика, Украина, Россия, Нидерландия, Япония, Мексика, Қозоғистон Республикаси, Франциянинг “Лувр”, Ўзбекистоннинг  “Санъат”  ва Анқара музейларида сақланади. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар