Судьялар олий кенгаши: "Ҳаммаси жойида, шубҳага ўрин йўқ"

17.09.2021 16:24

Сайтимизда ҳуқуқшунос Ҳ.Маҳбубовнинг “Нурхон Нафасов ва Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси атрофидаги низолар ҳали тугамади” номли мақоласи эълон қилинган эди.

Судьялар олий кенгаши ушбу мақола юзасидан муносабат билдирди:

Ҳуқуқшунос Ҳ.Маҳбубов “Rost24.uz” сайти орқали чиқиш қилиб, гўёки фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси томонидан имзоланган хат билан Олий суд ажрими ижроси тўхтатиб қўйилганини айтиб, бундай хатти-ҳаракатнинг қонуний эканини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, шубҳаларини ошкора баён этиш асносида “...бу хат баъзи суд ходимлари томонидан саводсизларча расмийлаштирилган ёки хат сохта кўринишга эга”, дея хулоса чиқаради. Ва: “...Суд ходимлари томонидан ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда шу каби қонунбузарликка йўл қўйилиши албатта ачинарли ҳолдир” деб, Судьялар олий кенгаши раҳбариятини “....бу ноқонуний холатни атрофлича ўрганиб чиқиб ва қонун бузилишига йўл қўйган суд ходимларига нисбатан тегишли чора кўриш”га чақиради.

Ҳолат ўрганилди ва ноқонуний ҳолат аниқланмади. Яъниким, мақолада таъкид этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатининг (2021 йил 16 июнь) қароридан норози бўлиб даъвогар Н. Нафасов ишни такроран кўриб чиқиш учун Олий суд раиси ўринбосари номига ариза киритган.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 407-6-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) шу инстанцияда иш юритиш кўриб чиқилгунга қадар низо бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туришга ҳақли.

Қонуннинг шу талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2021 йил 6 сентябрь куни 12-285-21-сонли хат билан мазкур фуқаролик ишини ўрганиш учун чақиртириб олар экан, Тошкент шаҳар судига суд қарорлари ижроси тўхтатилганини билдиради.

Тошкент шаҳар суди бу ҳақда 13 сентябрь кунги ФСХ-1-10-4771/21-сонли хат орқали фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига, туманлараро судининг раиси эса Мажбурий ижро бюросининг Олмазор тумани бўлимига маълум қилган (2021 йил, 14 сентябрь. 01-К-1/21-сон).

Кўринадики, муаллиф иддао қилганидек, туманлараро суд раиси Олий суд ажрими ижросини ўз ташаббуси билан тўхтатиб қўйгани йўқ. Балки Олий суд томонидан суд қарорлари ижроси иш кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақидаги топшириқ хати мазмунини керакли манзилга етказган, холос.

Бор гап шу. Демак, ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ.

Судьялар олий кенгаши Ахборот хизмати

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.09.2021 17:33
Судьялар Олий кенгашининг шу муносабатига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 6 сентябрь куни 12-285-21-сонли хати илова килинса, менимча максадга мувофик булар эди. Бу хатда суд хужжати ижроси тухтатилиши хакикатдан хам курсатилганмикан? Бундан ташкари, ФПКнинг 407-6- моддаси 2-кисмида "Судья суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туришни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатади" деб белгиланган. Олий суд кассация инстанцияси судининг бу мазмундаги ажрими бормикан? Нима учун конун нормасида белгиланганидек суд ажрими билан эмас, кандайдир хат билан суд хужжати ижроси тухтатилмокда?
17.09.2021 17:22
Qarg'a qarg'aning ko'zini cho'qimaydi, sudya-sudyaning.