Энергия тизими раҳбарияти 30-100 млн.дан ортиқ маош олади, оддий ишчилари эса 1.5 млн.

11.08.2021 12:59

ЁХУД аҳолини электр энергиясиз жон сақлашга мажбур қилаётган тизим раҳбарияти ва эксперт кенгаши аъзолари пул санаш билан оворами?

***

Оддий ишчиларнинг маоши етарли бўлмай, зўрға кун кўраётган бир пайтда, раис ва раис ўринбосарларининг 30 млн. сўмдан юқори маош олишини қандай тушуниш мумкин?

Эксперт комиссия ва кузатув кенгаши аъзолари ҳар йили бир марта 200-300 млн. сўм алоҳида пул мукофотлари олишлари ҳам таъкидланган.

Rost24.uz ахборот сайти “Ҳудудий электр тармоқлари” раиси Улуғбек Мустафоевга ташкилот раҳбарияти маошлари давлат сири сирасига кирмаслигини эслатади...

***

Сайтимизга аҳолини электр токи билан таъминлаётган “Ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти вакилларидан кетма кет маълумотлар келиб тушмоқда. Унда акционерлик жамиятида туну кун меҳнатда бўлган оддий ишчининг маоши 1.5-2 миллион сўм атрофида экани, раис ва унинг ўринбосарлари маоши эса 30 миллион сўм, бўлим бошлиқлари 12 млн. сўм экани айтилади.

Жамият ишчилари маошлар ораси кескин тафоввут борлиги, ишчилар меҳнатига яраша етарли маош олмаслиги бўйича шикоят қилганлар. Шунингдек, мурожаатчининг таъкидлашича, эксперт комиссия ва кузатув кенгаши аъзолари ҳар йили бир марта 200-300 млн. сўм алоҳида пул мукофотлари олишларини ҳам таъкидлаган. Ишга янги келганларга эса синов муддати сифатида узоқ муддатгача маош тўланмайди.

Ишчиларнинг маоши етарли бўлмай, зўрға кун кўраётган бир пайтда, раис ва раис ўринбосарларининг 30 млн. сўмдан ортиқ ойлик маош олишини қандай тушуниш мумкин?

Қолаверса, “Ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти кўпинча Ўзбекистондаги электр кабелларининг етарли даражада янгиланмагани ва бунга маблағ етишмаслигини баҳона қилиб турганда, эксперт комиссия ва кузатув кенгаши аъзолари ҳар йили 200-300 млн. сўмдан алоҳида пул олишлари кишини ҳайрон қолдиради. 

Аҳолини қаҳратон қишда совуқ, жазирама ёзда иссиқда аранг жон сақлашга мажбур қилаётган “Ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти раислари ва эксперт аъзолари пул санаш билан оворами?

Таҳририят “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маошлар ҳақидаги маълумот ва ҳужжатларга эга бўлгач, уни текшириш мақсадида акционерлик жамияти матбуот хизматига мурожаат қилди. Матбуот хизмати эса Ўзбекистонда электр етказиш бўйича монопол бўлган ташкилот раҳбарияти маошини сир тутишини, бу маълумотни беришга раҳбарият рухсат бермаганини маълум қилди.

Rost24.uz ахборот сайти “Ҳудудий электр тармоқлари” раиси Улуғбек Мустафоевга ташкилот раҳбарияти маошлари давлат сири сирасига кирмаслигини эслатган ҳолда, маълумотларга очиқлик киритишини сўраб қолади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
34
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.08.2021 22:36
Avvalam bor ming bora shukurlar bo'lsin olloxni bergan rizqiga. Pastdagi postlarni o'qib haligi latifa esga tushib ketdi "Olomon ichida bir odam hammaga qarab Biz yaxshi yashadik, yaxshi yashayapmiz va bundan keyin ham yaxshi yashaymiz deb tursa bir odam bizchi degan emish")))) tugadi.
19.08.2021 01:11
Пастда тухмат ва дузахи инсонлар деб ёзган акамиз, Сиз халол ризк деяпсиз.. Албатта хар кимга хам халолидан берсин. Харом ризкни боридан йуги яхшику. Туйларимни утказдим, укишларга ишхона ёрдам берди деяпсиз. Майли, лекин 1 млн 400 минг ёки 2млн билан туй килиб булмаслиги хаммага аён-ку.. Демак сиз хеч бумаса 5-6 млн оладиган лавозимдасиз, ёки ойлик маош сизга керак эмас. Кушимча даромад манбаингиз бор. У холда Сиз бу ердаги гап сузларни тушунмайсиз. Тушунишга харакат хам килиб курмайсиз. Хеч ким хасад килиб гапираётгани йук. Ёки бировни ёмонлаб, тухмат килаётгани йук. Рахбариятга хам арзимизни эшитсин деб, зорикиб, интик булиб сураяпмиз холос. Хаммага маош ошса-да энергетикларга ошмайди. Уша бир парча варакни остидаги биргина пункт "хужалик юритувчи ташкилотлар уз имкониятларидан келиб чикиб оширсинлар" кабилидаги суз, жумлани тузганлар бир кизикиб укиб хам курмайди. Вахоланки, жумлани сайкаллаш, узгартириш вакти етиб келди. Ахир 2006 йилдан бери маошлар сезиларли ошгани йук хисоби. Кутиб яшаяпмиз, ана булар, мана булар деб. Ахир сабрни хам чегараси бор-ку. Хеч ким тухмат, хасад ёки нонкурлик килаётгани йук бу ерда. Агар ёлгондек туйилётган булса, мархамат комиссия тузиб, барча вилоятларга сафарлар уюштиришсин. Хакикий ахвол куринади колади..
16.08.2021 05:59
Тўгриси бу мақолада ёзилганларга шу вақтгача тизимдаги рахмариятлан реаксия бўмадими.фойдаси йўқ шунча гапларни.яна бир икки кундан кейин хеч нарса бўмагандек барчаси эсдан чиқади.Фақат мақола муаллифлари ва сайт мухаррирларидан илтимос битта мавзуни чиқардиларингми ё охигача етказилар ёки умуман бундай мавзуларни оммага чиқариб овора бўмелар.ўзи яқин кунларда бу масала бўйича мухтарам президентимизга мурожаатнома тайёрланяпти. Ўшанда барчаси ойдинлашади. Рахбариятни шарманда бўлганини ўшанда кўрамиз албатта.
15.08.2021 02:46
Bu yerda "temir beton tayanch sex" to'g'risida gapirilgani yuq.Qacon haqiqatni gapirishni boshlashsa birdan gapni boshqa joyga burishmoqci bulishadi.Oddiy ishchilarga beriladigan oylik kamligi aniq faktku,shu so'zlarni o'qib turgan kattakon RAXBARlarimizgayam xudo insof berib qolar!!!
15.08.2021 01:36
Рахмад биз кора ишчилар тугримизда уйлаганлар учун.олохим узи асрасин сиздек инсонларни.
15.08.2021 01:36
Мен хам 28йилдан бери ишлайман лекин ойлигим кэинги ойликкача етмайди..камунал туловлар эзиб юборади.2милон ойлик нимага хам етарди.корин кийим кечак улар тугрисида уйлаш керак булади.
15.08.2021 01:20
Рахмад биз кора ишчилар тугримизда уйлаганлар учун.олохим узи асрасин сиздек инсонларни.
15.08.2021 01:17
Тугри ишчилар эл.монтёрлар ойлик маоши кам.ишчилар ойлик маоши кариб 10йилдан бери кутарилмаган.ойлик тугписида гапирсанг ишдан бушатиб юборишларини рукач киладилар
15.08.2021 01:01
Ман оддий инжерман, 2003 йилдан буён ишлаёпман, мана июль ойига 1843000 сум ойлик олдим, бунга яшашни имкони йуклигини рахбарият билади, аммо креслони махкам кучоклаб олган, гапирдим, курук ваьдалар берилади, ваьда килинган муддат утгандан кейин ваьда тан олинмайди, кресло ШИРИН
14.08.2021 23:41
Тухмат десангиз, эхтиросга берилиш десангиз мархамат барча звенодаги ходимларни ойлик, йиллик маошлари, рагбатлантириш маблагларини очикланг, хакикат зохир болади.
14.08.2021 21:50
Авваламбор ассалому алайкум. Шу сайтдаги бу тухматли гапларни ўқиб тўғриси жуда уялиб кетдим. Нақадар разил бировни кўра олмайдиган дўзоқи инсон қиёфасидаги шайтонлар борлигига ачиндим. Нега бунчалик манфийсизлар. Аллохнинг хар бир берган неъматига тинч кунига шукур дейлик илтимос. Нега хасад билан яшаймиз. Ким қанча топгани билан сизларни нима ишингиз бор. Мен шу тизимда мана 21 йилдан зиёд ишлайман. Аллохга беҳисоб шукур оиламни халол ризқ билан боқябман. Хеч қачон нолимайман. Кўпми озми баракасини берсин. Халолидан берсин. Шу сохада ишлаб Аллохга шукур обру иззат топдим хар бир оилага керак бўлган бу тизимда ишлаб озми кўпми ўз хиссамни қўшганимдан Аллох гувох жуда хам фахрланаман. Аввало бизни тизимда хам хамма жойда бордек камчиликлар бор лекин шу тизим бор экан қоронғу кечаларимиз ёруғ бўлишига қўллари қадоқ бўлиб қишу - ёз тинмай халол ишлаётган ишчиларимизга минг рахмат. Бу ишларни ташкиллаштирган рахбариятмизга ташаккур. Мен хеч кимга пахта қўймоқчимасман. Шу ёзганларим билан бизга яратилган барча шароитларга миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Мана шу ишда фақатгина ойлик олиб фарзандимга тўй қилдим, ўқишларига катта миқдорда ёрдам олдим. Сиз хам мехнат қилинг шунга яраша ризқизни беради. Бунчалик ғийбат қилиб охиратингизни куйдирманг илтимосссссс. Аллохдан қўрқинглар. Яна минг бор шу сохада ишлаётганимга шукур. Аллох насиб қилса нафақага чиқай шу ишимдан. Бошқа хеч қайси тизимда бунчалик байрамлар, мусобақалар, саёхатлар, умуман айтганда ишчи- ходимларни бунчалик хам ижтимоий хам маданий қўллаб - қувватламайди. Ғийбат қилиб бировни чўнтагини кавлагунча ундан кўра охиратинги ўйла. Аллох ўзи инсоф берсин. Худодан қўрқинглар илтимос.
14.08.2021 05:24
Оз сонли фитначилар билан минг минглаб мутахассис кадрлар? Кайси мутахассислар хакида гап кетяпти? Ойлик маоши камлигидан бошка тузукрок ишхоналарга утиб кетаётган кадрлар тугрисида гапиряпсизми? Ахир сунгги йилларда канча яхши етук мутахасислар кетиб колди. Сиз буни биладиган, статистикасини киладиган лавозимда ишлайсиз, аник. Уйлаб курингчи нимадан кетади ходим? Кадри йуклигидан кетади.. Ахир 2 млн ойлик бериб эрталабгача мажлисвозлик килса, кимга ёкади? Боласи йукми, оиласи йукми? Кискаси сиз ким булсайизам жуда яхши тушуниб турибсиз, бунака маошга яшаб булмаслигини. Колган нарсалар узи булиб кетувради. Ходим маошидан кунгли тук булса, уйидан хотиржам булса бахтсиз ходисалар хам булмайди, мана бунака майда гаплар хам булмайди..
14.08.2021 05:09
Бу макола жуда тугри ёзилган. Факат ойлик масаласи бу ерда. Хали ноконуний металлолом машмашаси, обуна масалалари хам бор. Заказга ёзилган ёки тухмат деб ёзганлар узларини таништирсин, каерда ишлашини айтсин. Канча ойлик олишини билайлик. Халк тилида корни тукнинг корни оч билан нима иши бор деган маколам бор..
14.08.2021 03:54
Тунни Тун кунни Кун демай ишлаймизу бизнинг ойликлар кориндан ортмайди ойликларни Бир текширишса булармиди Хар сохага энергия керак тилла кони дейсиз и медидсина дейсизми уларнинг хаммаси олдинда энергетика хали кимирламади
14.08.2021 03:47
Rost24 sizlar qanchlik rost gapirasizlar bilmadim lekon siz yuqorida keltirib o'tgan holat to'liq aniqlik kiritib yoritganiz yaxshiroq bolardi. Chunki siz yuqorida qayt etgan inson ish faoliytida man yaxshi holatlarda mani esimda qolgan. Menincha notogri muro'jatni to'liqin qilgansiz Meni fikrim boshqacha!
14.08.2021 03:10
328000 марта ёзиб 731000 марта чизмайсизларми барибир толк йук.Чиройли битта отмазкада шу билан оддий электромонтёр ла ла ла па па па деб номланган синглини (кушигини)айтиб кетаверади бечара. Фойдаси йууууууууууууууук биродарлар
14.08.2021 03:07
Пастда мақтаб ёзаётганган инсон ўзизни таништириб ёзинг. сиз тизимда у бўлди бу бўлди деб ёзяпсиз. лекин сиз агар март бўсез кимлигизи очиқлен.бу ютиқларга эришилганлигимас шу ютиқларни амалга оширган инсонларни мехнатини қадрлаш масаласи мухокама қилиняпти. сиз шу сохани вакили бўсез агар сир бўмаса қанча маош оласиз.сохадаги барча ютиқларга 1.5 млн маош олувчи ишчилар орқали эришилганлигини биласими ўзи.Ёки ўтирволиб йегилиш ўтказишдан бошқасини ўйламайдиган ўша 30 млн.маош олувчи рахбарлар бажараяпти ми шунча ишларни. Агар бу ёзган мақола хақиқатдан йироқ бўса буни исботлаш қўлиздан келармикан.очиқласин барча тизимдаги маошлар бўйича маьлумотни.
14.08.2021 02:03
Мен хам шу сохада ишлайман илтимос бизлага йордам Беринг Эл ишчилари
14.08.2021 00:14
Шу макола сабабидан маошларимизда узгариш булишига умид киламиз
13.08.2021 23:21
:QORNI TO‘QNING QORNI OCH BILAN NIMA ISHI BOR"
13.08.2021 23:14
Охирги 3 йилда сўз эркинлиги борасида катта ўзгаришлар бўлди. Аммо, ҳалқимиз бу ўзгаришларга тайёр эмаслигини яққол кўриб турибмиз. Битта асоссиз маълумот ортидан "эхтирослилар" гуруҳига кирадиган айрим фуқарорларимиз, масалани туб моҳиятига етмасдан "эҳтиросли" постлар ва комментарийлар ёзишади. Бундай бир гуруҳ (50-150 нафар) фуқароларимиз ижтимоий фикрни шаклланишига (бутун ҳалқ, бу мисолда эса 30 мингга яқин мутаҳассис ва хизматчилар ишлайдиган тизимга) таъсири бўлмайди. "Эҳтиросли" пост ва коментарийлар нафақат бу тизимда, балки барча соҳаларга нисбатан давом этмоқда. Айниқса, субъектив "эҳтиросли" қарашлар аслида объектив бўлиши керак эмасми?
13.08.2021 19:59
Худудий электр тармокларда укам ишлади,ойлиги 1,800000 олади 30миллион буса мошина олган буларди узи Пиёда юрмасдан .Агар иложи буса ойлигини кутариб берила 10 15миллион килиб онажоним сизларни дуо киладилар.
13.08.2021 19:43
Energetiklarni maoshini tekshirtirish kerak. Xaqiqatdan ham oz lekin ishlar mashaqqatli. Jonini garovga qoyib ishlaydi. Hozirgi zamonda energiyasiz hech kim yasholmayapti 1 daqiqaga svet o'chib qolsa yozaman chizaman lekin maosh oz yozsa ham chizsa ham qoshilmayapti.
13.08.2021 18:28
Enrgya soxasidagi oddiy rabochilarni maoshini kamida 6000000 qilish kerak chunki oddiy rabochi eng kup qiyin mexnatlarda chang gaz yutib mexnat qiladi elekter toksiz 1soniyaxam yashap bulmaydi xozirgi payitda ayniqsa .Angren Sidikov iskandar.
13.08.2021 16:52
шу пайтгача тизимда ишлаб келаётган оддий ишчи ходимлар бундай ойлик олишмаган қолаверса устига кийим бош хам ололмаган. Улуғбек Мавлонович тизимга раис бўлиб келгандан кейин оддий ишчи ходимларнинг маошлари оширилди, юртимизда бўладиган хар байрамда рағбатлантирилиб бориляпти, электро монтёрларга эса фаслга қараб кийим бошлар берилиб бориляпти. Ундан ташқари тизимдаги барча электр тармоқлари хамда трансформатор пунктлари янгиланиб ахолини барқарор электр энергияси билан таъминланиш ишлари олиб борилмоқда. Хеч ўйлаб ўтган давр билан солиштириб кўрдингларми олдин қишни изғирин совуғида қандай электр энергияси етказиб берилгану хозирги йилларда қандай электр энергияси билан таъминланмоқда. Манимча олдинги йилларга нисбатан хозирларда ахолига барқарор электр энергияси етказиб берилмоқда.
13.08.2021 16:45
Паста юкоридагиларни тарафини олган инсон Сиз хам салкин жойда ишлаб 30 мл. сум олсангиз керакда огир ботаяпти шекилли. бир сиз хам оддий ишчини ойлигини олиб ишлаб курининг бир курайлик устингиз бошингизга бошингиз оёгингизга етмай ётади.
13.08.2021 16:39
Бу сохада ишлаётганлар билади нималар булаётганлигини ходимларимизнинг ойлик иш хаклари хакикатдан хам кам. Харкалай оддий ишчилар 1,5 миллион ойликларини кондиционер тагида эмас иссик ва совук дала шароитида ишлаб олмаяпти. Шунинг учун монтиёрларимиз бул топаман деб кушимча иш киламан деб (левий) токка тушиб колаяпти буни юкоридагилар билмайди деб уйласизларми. Юкоридагилар оддий ишчиларга рахмларингиз келсин инсоф берсин сизларга
13.08.2021 01:29
Пастдаги тухмат диб ёзилган изох муаллифи ё вазирлик ходими ёки бу сохани тушунмайдиган инсонлиги аник
13.08.2021 01:25
Бу сохада ишлайдиган ходимларнинг маошлари (вазирликдаги ходимлардан ташкари ) республикадаги маошлар ичида энг паст даражадалигини жуда яхши билишади.Лекин шанба ва якшанба кунлари ишга жалб килинишсада, ойликлар масаласида адолатсизлик билан ёндашилиб келинади. Шу 30-100 млн. маош олиб юрган мутахасислар куннинг 40-45 даражада иссик кунларда бирон марта симёгочга чикиб мехнат килганмикан.
13.08.2021 01:16
Барча ходимларни маошлари очиклансин агар сир бумаса.
12.08.2021 22:25
Oddiy hodimlarni oyliklari oydan yoga yetmaydi.
12.08.2021 21:25
Energetika tizimida haqiqiy qahramonlar ishlaydi desak mubolag'a bo'lmaydi. Ushbu tizimni boshqarish esa juda katta kuch, mas'uliyat, bilim talab qiladi. U. Mustafoev boshqaruvni olgan vaqt mobaynida Energetika tizimida juda katta yutuqlarga erishdik. Buni birgina misol har bir viloyatda tashkil qilingan "Temir beton tayanch" sehlarini misol qilib keltirishimiz mumkin. Tizimda bu kabi amalga oshirilgan ishlarni yana ko'plab misol qilib keltirish mumkin. To'g'ri tanqid bor joyda yuksalish bo'ladi. Lekin tanqidning ham o'rinli yoki ahamiyatsizlari bor bu yozgan tanqidiy maqolangiz quruq tuhmatdan boshqa narsa emas.
12.08.2021 20:58
ХА БУНАКАНГИ ЁМГИРДАН КЕЙИН БУ РАИСЛАРНИ СИГИРИ 3,4,5 БОРСИН 10 ТАДАН БОЛАЛАЙДИДА
12.08.2021 20:28
Оддий ходимларнинг маоши 1.5-2 млн.дан ўтмайди. Худдудий электр тармоқлари рахбарияти ойлик маошларни кўтариш вақти кемадимикан.
12.08.2021 17:48
Худудий электр тармоклари АЖ ишчи ходимларини ойлик маошлари 1.2 дан 2.0 млн. эканлиги аник. Чунки, узим ишлайман шу сохади.. Илтимос, вазирликдаги рахбарларимиз, ойлик иш хакларимизни ошириб беринглар.. Худо хайрларизни берсин. 1-2 млн билан кун куриб буладими? Сал инсоф килинглар-эй.. Агар оширишни иложи булмаса, узларизникини 2 млн.гача тушириб, бир яшаб куринглар..
12.08.2021 16:27
заказга ўхшаб қолганку
12.08.2021 14:49
Мактабгача таълим тизимида туман бўлимида ишлайман.Бир ярим миллион ойлик оламан, 30%устамам бор нолимайман.Лекин вилоят бошқармаси 100% устама олади.Вазирликдагилар эса .....ўҳў!
12.08.2021 11:09
Шу маколага респект
12.08.2021 00:53
Elektriklarning oyligi prezident farmonidan chetda qoladi
12.08.2021 00:26
Электриклар зурга кун куришаяпти гуштнику тушида куришаяпти бола чакаси билан.
11.08.2021 23:45
Жуда зўр бўларди очиқласа
11.08.2021 22:48
Бу адолатсизлик
11.08.2021 20:33
Бегим, коронгуда куркдим, ёккани свет бер менга...
11.08.2021 20:30
Xafa bo'llem! Nema uchun o'qituvchi bilan duxturning moyanasi davlat siri emas?
11.08.2021 20:24
Замон, замон,замон,замон Замон бизники, Кулимизда еру осмон, Имкон бизники.
11.08.2021 20:18
Шу каттаконларнинг уйида электр хисоблагич бормикан? Мободо, адашиб куйилган булса, канакасидан?
11.08.2021 20:13
Hukmdorlarning ishiga nega aralashasanlar? Olavuringlar, olavuringlar! Davlat qambag'allashib qolmaydi. Olavuringlar! (I.V. Bunsha)