«Меҳр-3» операцияси муваффақиятли якунига етказилди

08.12.2020 05:10

Президентимизнинг бевосита назорати остида бугун "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.

Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди.

Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Манба: @platformauzb

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар