Иқтисодий судлар томонидан 6 ойда 6105 та тарғибот тадбири ўтказилган

23.07.2021 15:10

Судлар тадбирлар-у суҳбатлар ўтказиладиган жойга айланяптими?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раисининг ўринбосари Бахтиёр Исоқов иқтисодий судларда 2021 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Унга кўра, ушбу даврда судьялар томонидан 6105 та тарғибот тадбирлари ўтказилган. Хусусан, оммавий ахборот воситаларида 2986 та чиқиш, шу жумладан, телевизорда 526 та чиқиш, радиода 476 та чиқиш, газеталарда 649 та чиқиш, журналларда 85 та чиқиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларида 1250 та чиқишлар қилинган.

Қонунларни аҳолига тушунтириш ва амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида жами 3119 маъруза ва суҳбатлар ўтказилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар