Коронавирус кўпаймоқда — одамлар айбдорми ёки ҳукумат?

24.06.2021 08:27

Кўпинча ниқоб тақмагани, масофа сақланмагани, тартиб қоидаларга амал қилмагани учун аҳоли орасида вирусдан касалланиш кўпайиб бораётгани рўкач қилинади. Мутасаддилар томонидан ҳам коронанинг кўпайишига айнан шу омиллар асос қилиб кўрсатилади. Лекин ҳукумат томонидан ўтказилаётган форумлар, турли фестиваллар ҳам коронавирусни кўпайтиришга сабаб бўлиши мумкин экани ҳақида деярли фикр алмашилмайди.

Аслида фестиваллар ўтказилаётган бир вақтда одамлардан ниқоб ва масофа сақлашни талаб қилиш мантиқсизлик эмасми? Қатъий карантин қоидалари яна қайтиши мумкинми? Тадбирлар олдидан 72 соатли ПЗР усулидаги тест борлигини одамлар биладими? 

Ушбу саволлар асосида Rost24.uz мухбири соха мутассаддиларига юзланди.



— Давлат тадбирларига қатнашишдан 72 соат олдин ПЗР усулидаги тест топшириш жараёни мавжуд. Бу хафвсизлик учун, – дея айтиб ўтди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева. – Бу жараёнга қанчалик даражада амал қилиняпти ёки йўқ, бу ўзингизга аён бўлиб турган ҳолат. Бундан буён бўладиган тадбирлар олдидан бу жараён тўлиқ амалга оширилади. 

Умид қиламиз ва кузатамиз! Акс ҳолда яна қатъий карантин ҳолати қайтиши ҳеч гап эмас...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар