Эртадан бошлаб кўпгина қонуний бюрократик тўсиқлар бекор қилинади

31.05.2021 13:53

1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлади.

Президентимизнинг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

  • руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
  • наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
  • судланганлик;
  • манзил-маълумот ахбороти;
  • фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
  • турар жойнинг майдони;
  • солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
  • солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
  • пенсия ва нафақа миқдори;
  • пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
  • никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

 

б) қуйидаги ҳужжатларни:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
  • меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
  • иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
  • кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар