"Халқ қабулхоналари"дан нега халқнинг ишончи сўниб боряпти?

20.05.2021 14:32

2017 йил аввалида катта резонанс берган “Халқ қабулхоналари” бугун қандай аҳволда? Минглаб мурожаатларни қабул қилган, ечим топиб берган, аҳолида катта ишонч уйғотган бу катта тизим бугун кичрайиб уйқуга кетмаяптими? 

Давлат бюджетидан қурилган, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида қад ростлаган ҳашаматли қабулхоналар нега бугун ҳувиллаб ётибди? “Халқ қабулхоналари”га бугун қоровул ва масъуллардан бошқа яна бирор бир инсон ҳам бораяптими? Улар почтачи вазифасига ўтиб олмадими?

Халқ ва ҳокимиятни мустаҳкам бирлаштирувчи тизим сифатида кўрилаяпган “Халқ қабулхоналари” бугун ҳам ишлаяётган бўлса, нега унда бу тизимга одамларнинг ишончи сўниб бораяпти.

Қабулхоналарда ишлайдиган ходимлар нима ишлар билан машғул? Ахир улар халқ тўлайдиган солиқдан ойлик олади. Ёки жамиятимизда қабулхоналарга бориладиган муаммолар камайдими? Агар шундай бўлса, нега журналист ва блогерлар мурожаатлардан бўшамайди.

Самара бермаётган тизимга бюджетдан қанча пул ажратилмоқда? Аччиқ, аммо халқнинг очиқ дардлари сабаб Rost24.uz ахборот сайти халқ қабулхоналари фаолиятини ўрганди. Ўйлантираётган, очиқ саволларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси мутасаддиларидан жавоб олмоқчи бўлдик, аммо раҳбар бизга интервью беришдан олдин Президент маслаҳатчисидан рухсат олиши кераклигини айтди.

Начора, биз Мирзо Улуғбек туманидаги “Халқ қабулхонаси” фаолияти билан танишиш учун ушбу манзилда бўлдик, бу ерда ҳам на мудирни на унинг мутахассисини учратдик, эшиклар қулф ва шаҳар ҳокимиятидан вақтинча келиб турган ходим бизга мудирни семинар тренингга кетганини маълум қилди. Шу боис қабулхонага келган фуқаронинг мурожаатини биз эшитдик. 

Кейинги манзил эса Яккасарой туман “Халқ қабулхонаси” бўлди, бу ердаги мудир ҳам семинар тренингга кетганига, Бош вазир ўринбосари қабулхонаси ва унинг ўринбосари хонасининг ҳам эшиги иш вақти қулфлигига гувоҳ бўлдик. Бир ярим соат кутганимиздан сўнг мудир келиб, биз билан учрашди ва мутахассисидан қабуллар бўйича маълумот олишимиз мумкинлигини айтди.

Ҳозирча, “Халқ қабулхоналари”нинг бугунги фаолияти ҳақидаги махсус репортажимизни томоша қилинг. Биз бу мавзуга ҳали яна қайтамиз.
 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
29.06.2022 16:04
Мен Хамрабоев Тоштемир янгиюл туман халқ қабулхонасига куп марта мурожат қилдим ёзма равишда бирорта ижобий жавоб олмади, халққа умуман фойдаси йуқ, тугатиш керак
15.06.2022 16:42
Нега шакар нархини тушрмаяпсизлар
02.06.2022 02:55
Мен Самарканд вилояти Каттакургон шахри Кориравот махаласида яшайман мен Бекова Дилрабо алюмент учун ёрдам сурайман шахар ижрочилари ундириб олиб беришолмяпти икки нафар фарзандим учун модий тамитот тулашдан бош тотяптилар Шахар практурасига хам Ариза билан мурожат килдим натижа йук 1000парталга хам чикдим ёрдам йук 2022й 12,апрел куни сут булди унбеш сутка утирдилар хужайиним ижрочилар 2ойдан кейин тулайди деп айтишди хали хам натижа йук илтимос килиб сурийман икки нафар фарзандим учун алюмент пуларини ундириб беришларизди сурийман сизлардан мурожат килган жойим колмади амалий ёрдам сурийман
16.02.2022 03:09
Журналистлар иши факат камчилик топишми. Муаммо ечимиларига бироз бош котиришса улар хам халкка фойдасига тегармиди.
22.01.2022 13:45
Янгиюл хамрабоев тоштемир халқ қаб га куп марта мурожат қилдим ёзма равишда хам мурожатим хал булмади сув ички йул, эл энер маиший чиқинд хаммаси музлаб қолган олмазор мфй садаф 10уй 22янв, штаб рахбари прокурорга хам ариза ёздим гатижа йуқ
25.05.2021 06:32
Халк Кабул хоналардан толк йок хичтима хал киберомеди бе пойда
24.05.2021 14:34
Кимда канака фикр лекин Халк кабулхонаси хакикатда ишлаяпти сабаби кузим билан курдим хамма жойга тикиб ташлашган обод махалла, кабул, куз киш ва бошка барча ишларда Халк кабулхонаси уларда узи иккита одам ишласа кайси бирига успит киладилар умуман тушунарсиз лекин уларга рахмат
22.05.2021 23:48
... раньше не слышали народную боль, а теперь и не хотят ее слышать. Поэтому и ГЛУШАТ её как могут. Вот и всё!
22.05.2021 13:56
Dastlab bu qabulxonalar juda samarali ishladi, keyinchalik faqat statistika berdi, ya'ni qayerdan qancha muammo tushganligi. Hozor e'sa statistik ma'lumot ham yuqoldi.
22.05.2021 04:06
Камчиликни топиш осон, камера кутариб юрган билан масала хал булиб колмайди, ундан кура Халк кабулхоналари фаолиятига нималар тусик булаётганини очиб ташланг, шунда уларга ва халкка ёрдам килган буласиз жаноблар...
22.05.2021 03:41
Камчиликни топиш осон, камера кутариб юрган билан масала хал булиб колмайди, ундан кура Халк кабулхоналари фаолиятига нималар тусик булаётганини очиб ташланг, шунда уларга ва халкка ёрдам килган буласиз жаноблар...
21.05.2021 23:46
Biz 3 marta qayta qayta bir yunalishda murojaat yulladik, qabulxona kerakli tomonga yunaltirdi, lekin bizning murojaatimizga uzlari hal buldi deb yopti yopti qilishdi... tak chto qabulxonani boridan yog’i yaxshi, ketayotgan pullarni nochorlarga berilsa foydaliroq buladi...
21.05.2021 20:17
Oxirida gapirgan Mudir rostini gapirgan odamlar Xalq qabulxonasidan ko'p narsa istaydi, lekin Xalq qabulxonasiga ortiqcha vakolat berilmaganligini bilishmaydi.
21.05.2021 03:06
Халк кабулхонаси иши умуман коникарсиз,халк хали хам муаммолари хал булмасдан овора сарсон булиб юришмокда.Рози халкдан кура,халк кабулхонаси фаолиятидан норози халкимиз анча купчиликни ташкил килмокда.