Дунёда ноёб, шифобахш ҳисобланган Ёзёвондаги қум тепаликларни тадбиркорлар эгаллаб олмоқда

18.05.2021 15:47

Фарғона водийсининг Ёзёвон тумани атрофида баландлиги 10-15 метрлик қумтепалар бўлиб, бу қумлар шифобахш ҳисобланади.

Фарғона водийсида асосий табиий комплексларни сақлаб қолиш лойиҳаси бўйича WWF/CEPF/Михаэль Зукков Фонди (Германия) иш бошлади.

Лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти кўмагида амалга оширилди. Унинг доирасида бир гуруҳ олимлар 26-30 апрель кунлари водийга илк экспедиция уюштиришди.

Экспедиция натижаларига кўра олимларнинг хавотири янада ошди.

Чунки қачонлардир саҳро биотопини намоён қилган ҳудудларда ҳозир қурбақалар сайрамоқда. Қумлоқ ҳудудлар ботқоқ ёки тўқайларга айлантирилмоқда.

Сув босган ҳудудлар

Гап нимада?

Гап шундаки, Фарғона водийсининг қум ва адирларида ҳанузгача ноёб биохилма-хилликка эга жойлар мавжуд. Бу ерда дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган 14та тор диапазонли эндемиклар ва бошқа кўплаб ноёб турлар мавжуд.

Улар «Ёзёвон қумлари» ва «Мингбулоқ» табиий ёдгорликларида қисман муҳофаза қилинади, аммо кўплаб мутахассислар бу етарли эмас деб ҳисоблашади. Ва юқорида айтилганидек экспедициядан қайтгач биз ҳам шу мутахассисларнинг хавотирларига қўшилдик.

Наманган ва Фарғона вилоятидаги ривожланган ерлар қумларга туташиб кетган, у ерда моллар боқилади ва кўплаб балиқчилик хўжаликлари яратилмоқда. Бугун ноёб эндемикларга уй бўлган бу қумларда ҳозир экскаваторларни кўриш, кўллар орасида айланиш, қурбақаларнинг сайрашини эшитиш, қуруқ иссиқ ўрнига дим намликни ҳис этиш мумкин.

Кўрсаткични ўнг ва чап тарафга суриб кўринг

 

Энди нима қиламиз?

Фаоллар ва экологлар қумлоқ ҳудудлардаги кўплаб балиқ хўжаликлари ташкил этилаётганидан хавотир билдириб муаммо сабаблари ва айниқса ечими устида бош қотирмоқда. У ерда қўриқхона ташкил этилиши керак деб ҳисоблашмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасида Давлат табиат ёдгорликларининг режими аниқлаштирилган. Унга кўра «Табиат давлат ёдгорликлари ҳудудида уларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади» деб аниқ ёзиб қўйилган. «Ёзёвон қумлари» ва «Мингбулоқ» табиий ёдгорликларида хавфсизлигига таҳдидлардан уни ким ҳимоя қилади?

Биз саволларга жавоб излашда давом этамиз. Унгача эса, эътиборингизга қумларнинг ҳозирги пайтгача сақланиб қолинган ноёб биотопидан фоторепортажни тақдим этамиз.

Қора калхат

 

Ёзёвон қум тепалиги
Ноёб чўл гули тури
Кавказ чаёни

Матлуба Мустаева, журналист,

Сурат муаллифлари: Динара Адылова,

Мария Грицина

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар