Профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг “онгсиз оломон” атамаси муаллифи Улуғбек Вафоевга жавоби

10.05.2021 07:14

Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев «Давлат тили ҳақида»ги қонун лойиҳасининг 12-моддаси бўйича партия тутган позицияга қарши бўлганларни «онгсиз оломон» деб атади. У бу ҳақдаги фикрларини ўзининг Facebook саҳифасида қолдирган.

Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев ушбу сўзга нисбатан ўзининг шахсий фикрларини билдирди:

Бировнинг онгини ва онгсизлигини ҳар ким ўзининг ақлий даржасидан келиб чиқиб белгилайди. Ўзи ўзи бўла олмаган Вафоев деган одам ўзининг қиёфасини, ўзининг тилини танишни билмаган, ўзининг онасини, ўзининг отасини бошқа бировнинг ота-онасинидан мартабалироқ деб ҳисоблаш қўлидан келмайдиган одамнинг “онгсиз оломон” дегнидан менимча, бу ғояни олдинга сурганлар ҳафа бўлмайди. Чунки унинг аслида кимлиги тутган позициясидан кўриниб турибдики, бу масалага ортиқча эътибор бериб ўтириш керак эмас деб ўйлайман.

Асосий эътиборни ҳали битта, иккита асл ғояни тушуниш, миллат ҳақида ўйлаш қўлидан келадиган миллат вакилларининг кейинги муҳокамаларида сааал худодан қўрқиб, келажак авлодни ўйлаб, ўзининг болаларининг, набираларининг қисматини ўйлаб, эртанги кунини ўйлаб овоз бериш керак. Фақат бугун билан яшамасликка чақириш керак деб ўйлайман холос.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар