Расмийлар майхонага айланган музей юзасидан жавоб қайтарди

06.05.2021 09:57

Расмийлар майхонага айланган музей ва ўзбек геологияси асосчиси ҳайкали ҳақидаги мақолага жавоб қайтарди.

Жорий йилнинг март ойида rost24.uz ахборот сайтида «Бир замонлар ноёб экспонатлари билан машҳур бўлган музей бугун майхонага айланди» номли Хатирчи тумани Лангар қўрғонидаги “Кончилар” музейи тўғрисида материал жойлаштирилган эди. 

Мазкур мақолага Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти жавоб берди. 

Департаментнинг жавобига кўра, ушбу музей давлат музейи сифатида эмас, балки соҳа музейи сифатида тахминан 1973-1974 йилларда ташкил этилган бўлиб, 2002 йилда Лангар кўрғонида Навоий кон металлургия комбинати (НКМК) томонидан кон ишлари тугатилганидан сўнг фаолияти тўхтатилган.

Шунингдек, мазкур сайт материалида келтирилиб ўтилган ҳайкалтарош Сафармурод Камолов билан 2021 йил 18 февраль куни маданий мерос бошқармаси ходимлари учрашди. Сафармурод Камолов томонидан таклиф этилган ҳайкал намунаси ўрганиб чиқилиб, айрим ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар берилди. 

С.Камолов томонидан “Ҳабиб Абдуллаев” шарафига таклиф қилинган ҳайкал лойиҳасини амалга ошириш учун айни пайтда ҳомийлар изланмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар