Ўзбекистон мерганлари халқаро турнирдан 8 та медаль билан қайтди

20.04.2021 07:52

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш бўйича «Олтин-Мерган» халқаро турнири якунланди.

Олимпия спорт турлари қаторида турувчи ушбу спорт мусобақаси 1986 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур 34-Халқаро турнирда турли давлатлардан 140 нафар спортчи жами 25 та медаллар учун беллашди.

Турнир натижаларига кўра ўқ отиш бўйича Ўзбекистон спорт терма жамоаси жами 8 та медални қўлга киритди.

10 метр масофада пневматик милтиқдан ўқ узишда Мухтасар Тоҳирова олтин, Александра Давйдова эса бронза медалига сазовор бўлди.

Спортчиларимиз 10 метр масофада пневматик тўппончадан отиш бўйича аралаш жамоалар таркибида тўртта медални қўлга киритди.

Сакина Мамедова – олтин медаль

Ситора Эргашбоева – кумуш медаль

Вениамин Никитин ва Ҳерод Азимбоева – бронза

Вениамин Никитин шахсий тўппончадан 50 метрга ўқ отиш бўйича ҳам 3-ўринни эгаллади

Мусобақанинг сўнгги кунида 25 метрга машқ бажаришда муносиб ўқ отган Сакина Мамедова кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси спортчилари Ўзбекистонга жами 8 та медаллар шодаси билан қайтди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар