Тошкентда ЛГБТ тарафдорларига қарши бир гуруҳ фуқаролар намойишга чиқишди (+видео)

28.03.2021 13:01

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бир жинсли никоҳ тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар ўртасида турли даражадаги тортишувлар авж олган эди. 

Бунга бесоқолбозликни ёқловчи(ЛГБТ)лар қадриятларига, ижтимоий муҳитига ёт бўлган жамиятда очиқ-ошкора ўзларини намойиш қилиши, тарафдорларини тўплашга ҳаракат бошлагани сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлар ҳамда пойтахт марказида чиқиш қилган ушбу гуруҳлар “лидерлар”и бир жинсли никоҳ тузиш, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120 моддасига ўзгартириш киритишни сўраб ўз тарафдорларини пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони атрофига ҳар якшанба куни тўпланишини сўраб чиқишган эди. 

Бугун эса Тошкент шаҳри марказидаги хиёбон атрофида ана шу хуружга, бир жинсли никоҳни ёқламаган бир гуруҳ фуқаролар уларга қарши намойишга чиқишди. Тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган воқеалар видео тасвирлари тарқалди. Мазкур ходиса ҳақида расмийлар томонидан ҳозирча бирор маълумот берилгани йўқ.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.03.2021 10:06
Лгбт чиларни ватанимиздан бадарға қилиш керак !
28.03.2021 21:30
Биз каршимиз ЛГБТ даюсларга ЕИ ва кофирларнинг Бир уйини бу
28.03.2021 20:17
Muallif qaysi din vakili? Nega boshqa tomonga buryapsizlar mavzuni? Uyat!
28.03.2021 19:14
Ислом дини тарафдорлари ёки ислом дини вакиллари деб сиёсий тус бермасдан, бир гурух хамиятли, мард у́глонлар деб аталса ту́гри бу́ларди.