Олтин тангалар сотиб олишни истайсизми? Марказий банк янги олтин тангаларни чиқарди

16.03.2021 09:10

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотуви йўлга қўйилди.

Марказий банк томонидан буюк шоир ва мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарилди.

Олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини тижорат банкларининг филиалларида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангалари ва сувенирларнинг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.03.2021 16:29
Нархи канча булади