Савол: Топинг битта кўпқаватли уйда нечта хонадон сотилмоқда?

14.03.2021 16:48

Сайтимизда Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудида жойлашган эҳтиёжманд оилалар учун қурилган  уй-жойлар атрофининг тунги ва тонгги манзараси фоторепортаж шаклида эълон қилинган эди

Репортажда тирбанд кўчалар, пиёда ва машиналар оқимига сиғмаётган йўллар, кўпқаватли уйлар атрофида тўлиб кетган турли русумдаги автомобиллар ўз аксини топган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу уйлардаги хонадонлар биринчи навбатда, ёш оилалар, эски ва шароити оғир уйларда яшаётган фуқароларга мўлжалланган. Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, кўп хонадонли арзон уйларни қуриш бўйича дастурга кўра мазкур арзон уйлар қурилган эди...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.03.2021 21:57
Бу етимни хакини ейиш кабидир. Пули борлар кийналган одамни номига уйни олиб, бизнес килиш учун сотиб олган. У квартирани ижарага беради кийналган оилага 200 еки 300 долларга еки оган нархидан кимматига сотади. Бу уйни бир кийналган оила олиб яшаши мумкин эди. Бирок хокимятдаги айрим ходимлар, банк ходимлари, уйни олган одамлар халкни, бировни хакини едилар. Буни худо жазосини беради албатта.
16.03.2021 10:49
Автомобильга эга шахслар барчаси кулок сургун килиниши Керак
15.03.2021 07:24
Нафакат Тошкент шахрида, вилоятларда хам бундай " имтиезли уйлар" олдида энг кимматбахо машиналар турнакатор булишиб туради. Бу холга халк куникиб хам колди.
15.03.2021 06:37
Таниш, билиш, қариндош уруғчилик, таъмагирлик асисида берилгандирда.Камбағалда мошина нима қилади.У қорнини зўрға туйдирадию.....
15.03.2021 01:02
Сотилётганини сабабини ёзмабсизларку?! Тег.ни у́киб сайтга киргандим.Афсусландим.