Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими “Темир йўллари”ни танқид остига олди

14.03.2021 08:23

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, профессор Турсунали Қўзиев Ўзбекистон Темир йўллари поездларида эски газеталар тарқатилаётганини танқид остига олди.

“Afrosiyob" поезди тезлиги билан қўшни давлатларни ҳам ҳайрон қолдиради, лекин унинг медиани йўловчиларга етказиш тезлиги эса ўта секинлиги билан ҳайратлантирмоқда. 14 март куни тезкор поездда “Халқ сўзи” газетасининг 25 февраль сони, “Янги Ўзбекистон” нашрининг 7 март сони тарқатилмоқда”, деб фикр билдирган Турсунали Қўзиев “Ҳайриятки ўтган йилги нашр эмас экан”, дея киноя ҳам қилган.

“Табиийки, йўловчилар тезкор поездга газета ўқиш учун чиқишмайди, аммо йўловчи ташувчига эски нашрларни сотишдан манфаат борми?”, дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

Айни пайтда 13 март куни Afrosiyob поездига чиққан rost24.uz ахборот сайти мухбирлари ҳам “Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамиятининг 4 март сонида чоп этилган ва ичида ўқишга арзигулик бирон маълумоти бўлмаган “Темирйўлчи” газетасини варақлаб ҳайратланган эдилар.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.03.2021 14:55
Ҳурмат домла ўз фаолигини кўрсатиб тўғри қилибди. Раҳмат. Аммо минглаб профессорларимиз юрт, миллат манфаати йўлида жим житлик ўлкасида яшамоқдалар. Страус каби, бошларини кўрпага тиқиб яшамоқдалар. Ўйғонинглар. Сизлар олаётган маошлар шу қора ҳалқ ҳисобидан эканлигини унутманглар