Миллий гвардия ҳақиқатан миллийми?

13.03.2021 04:25

Фарқ ёки ўхшашликни топинг?

Бизнинг ўхшаш томонларимиз кўпми? Миллийлик атамаси бор гвардиямиз номи ҳам формасининг андозаси ҳам Россия "Росгвардия"сига ўхшаши шунчаки тасоддифми?  Аслида қандай бўлиши керак?

Ҳар бир давлатни ўзига хос миллий белгилари бор. Улар байроқ, гербдан ташқари бошқа рамзларда ҳам намоён бўлади. Мисол учун, кўп давлатлар полиция ходимларининг либосидан ҳам қайси давлатга тегишли эканини осон таниб олиш мумкин. Ўзбекистон миллий гвардия қўриқлаш хизмати эса бундан мустасно.
Ўзбекистон миллий гвардия қўриқлаш хизмати махсус формалари Россия Федерацияси қўриқлаш хизмати вакиллари хизмат кийимининг таржимасидек кўринади.

Ким-кимдан “таржима” қилиб олган, деган савол жавобини очиқ қолдирамиз.

Маълумот учун: Ўзбекистон миллий гвардия қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2019.03.07) “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА” қарори аосида ташкил этилган.

Россия федерацияси Миллий гвардия “Росгвардия” хизматининг янгиланган хизмат кийимлари 2017 йилда тақдим этилиб, 2018 йилдан амалда бўлган.

Миллий қўриқлаш тизими нафақат либоси, балки кўриниши билан ҳам бошқа давлат хизмат кийимларини эслатмаслиги лозим. Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг нафақат ташқи кўриниши номи ҳам кўчирма экани ажабланарли.  Миллий қўриқлаш хизмати номидаги  “гвардия” сўзи ҳам  италян тилидан келиб чиққан бўлиб, танланган хос аскарлар маъносини беради. Ўзбек тили ташқаридан "гвардия" сўзини ўзлаштиришга шунчалар муҳтожмиди?..

Қайд этиш лозимки туркий тил луғатида ҳам айни маънони англатувчи ҳарбий сўзлар кўп. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
14
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.07.2021 19:58
Охирги уч турт йилликда роса катта огаларга ухшашга,уларни садокатли нимасидур булишга харакат киладиганлар кимирлаб колди юкорида
18.07.2021 17:10
Урискуллар давлати бу. Гербимиз хам шундай. Мадхиямиз хам шундай. Йуколсин Эски коммунистлар.
18.07.2021 16:36
Bu erda dizayn boʻyicha mutaxassis ishi kerak
13.03.2021 15:32
Сен агар миллийлик хакида гапираётган булсанг Уша формант ярат Биз куриб хохлаб кийиб эслаб юрайлик сени
13.03.2021 15:32
Сен агар миллийлик хакида гапираётган булсанг Уша формант ярат Биз куриб хохлаб кийиб эслаб юрайлик сени
13.03.2021 15:32
Сен агар миллийлик хакида гапираётган булсанг Уша формант ярат Биз куриб хохлаб кийиб эслаб юрайлик сени
13.03.2021 15:30
Сен агар миллийлик хакида гапираётган булсанг Уша формант ярат Биз куриб хохлаб кийиб эслаб юрайлик сени