Бош прократура: «Собиқ Кадастр қўмитаси ер олди-сотдиси бўйича «бозор»га айланган гўё...»

27.11.2020 11:38

Собиқ Кадастр қўмитаси тизимидаги кўп ходимлар ер сотишга шу даражада киришиб кетганки, ҳатто улар бу идорани ер олди - сотдиси бўйича «бозор»га айлантириб олишган гўё...

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, кейинги икки-икки ярим йил нари-берисида тизимнинг юзлаб ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. 28 нафар қўмита ходимлари ер билан боғлиқ қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Умуман, кейинги икки йилда ер сотиш, талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 473 та жиноят иши қўзғатилиб, 543 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу жиноятларнинг 354 тасини фирибгарлик, 71 тасини порахўрлик, 37 тасини сохтакорлик каби қилмишлар ташкил этади. Мазкур жиноятлар оқибатида «уддабуронлар» қарийб 11 млрд. сўм ва 657 минг доллар миқдоридаги маблағни қўлга киритишган.

Муаммонинг энг оғриқли жойи шундаки, охирги икки йилда 300 нафардан ортиқ мансабдор шахс ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, уларнинг 150 нафарини (ёки 50 фоизини) ер кадастри ходимлари ташкил этади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.12.2020 21:33
Икки йил ичида ер кадастр ходимларини шундай конунбузарликлар билан шугулланиб келганини,прокуратура ходимлари билмаган дейсизми,бундай конунбузарликларни олдини олишни иложи йу́кмиди,албатта иложи бор эдиХатто бу шарт эди.Хозирги кунда ер сотиш,карор устига карор чикариш,битта ерни икки,уч кишига сотиш холатлари бу́лмаяпти дейсизми?!